Glitserin
Глицерин (юнонча: „глйкерос“ — ширин) — 1, 2, 3-пропантриол, ҲОCҲ2-CҲ(ОҲ)-CҲ2ОҲ — уч атомли оддий спирт; рангсиз, ҳидсиз, шиннига ўхшаш, чучмал суюқлик; Мол. м. 92,09, зичлиги 1260 кг/м3, суюқланиш температураси 17,9°, қайнаш температураси 290°, сувга, метил ва этил спиртларга, ацетонга аралашади, спирт билан эфир ёки хлороформ аралашмасида эрийди; ёғ, бензин, бензол, углерод сулфидда эримайди. Органик ва анорганик моддаларни, мас, туз, ишқор, шакарларни эритиб юборади; ҳаводан сув ютади (оғирлик жиҳатидан 40% гача). Сув билан аралаштирилса иссиқлик ажралиб чиқиб, контраксия (ҳажм камайиши) ҳодисаси кузатилади. Бошқа спиртлар каби металл глицератлар ҳосил қилади.
Глицеринга минерал кислоталар таъсир эттириб эфирлар олинади, мас, нитрат ва сулфат кислоталар аралашмаси таъсир эттирилса, нитроглицерин ҳосил бўлади. Глицерин табиий ёғ ва карбон кислоталарнинг триглицеридлари аралашмасидан иборат мойлар таркибида бўлади.
Саноатда озиқ-овқат ёғларини турли катализаторлар (кислоталар, ишқорлар, ферментлар) иштирокида совунлаш йўли билан олинади. Ҳозир Глицеринни синтез йўли билан пропилендан олиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Глицерин организмда ёғлар ва фосфатидларнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб, ёғ ва углерод алмашинувида боғловчи воситасини ўтайди. Юқори ёғ кислоталарининг триглицеридлари ҳайвон ва ўсимлик ёғларининг асосини ташкил этади. Глицерин нитроглицерин, глифтал смолалар и.ч.да, матолар, тери ва қоғозни юмшатувчилар, эмулгаторлар, антифризлар, сурков мойлари, поябзал мойлари, совун ва елимлар, атир-упа ва косметик препаратлар, тиббиёт мазлари, ликёрлар, қандолат маҳсулотлари компоненти сифатида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |