Glivitse
Гливице (полякча: Глиwиcе, силезча: Глйwиcй, олмонча: Глеиwитз ) — Полшанинг жанубидаги Силезия воиводлигидаги (вилоят) шаҳар. Аҳолиси 215 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни, Гливице канали бўйидаги муҳим дарё порти. Юқори Силезия тошкўмир ҳавзасининг энг муҳим марказларидан бири. Оғир машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё, пўлат эритиш корхоналари, кўмир шахталари, политехника институти, илмий тадқиқот институтлари бор. Гливице шаҳар сифатида ХИИ аср охирларида маълум.
Гливице полякча: Глиwиcе | |
|---|---|
| Шаҳар
| |
| 50°17′0″Н 18°40′0″Э / 50.28333°Н 18.66667°Э | |
| Мамлакат | Полша |
| Ҳукумат | |
| мер | |
| Илк эслатилиши | 1276 |
| Аввалги номлари | Глеиwитз |
| Майдон | 13,385 км2 (5,168 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 200 м |
| Аҳолиси | 179 806 (2 018-йил)[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
| Телефон коди | (+48) 32 |
| Почта индекс(лар)и | 44-100 дан 44-164 гача |
| Автомобил коди | СГ |
|
| |
Тарихи
Шаҳар ҳақидиа илк эслатма 1276-йилга бориб тақалади. Ўрта асрларда Полшанинг бир қисми бўлган. 1683-йилда Полша қўшинлари Гливица орқали Вена жангига йўл олдилар. Бу вақтда шаҳарга Полша қироли ва Литва Буюк князи Ян ИИИ Собиэски ташриф буюради. 1742-йилдан бошлаб шаҳар Пруссия, 1871-йилдан эса Глеиитз (олмонча: Глеиwитз ) номи билан Германия таркибида бўлган.
Биринчи жаҳон урушидан сўнг, Полшанинг учта Силезия қўзғолони (1919-1921) бўлиб, учта плебисит ўтказилди. 1921-йил 20 мартда бўлиб ўтган овоз беришда аҳоли Полшага ёки Германияга тегишли бўлишни хоҳлаши тўғрисида қарор қабул қилиши керак эди. 32 029 сайловчи (78,7 % овоз) Германияда қолишни, 8558 киши (21,0 %) Полшага кўчишни ёқладилар. 113 овоз (0,3 %) ҳақиқий эмас деб топилди. Сайловларда иштирок этиш даражаси 97,0 фоизни ташкил этди.
Ушбу шаҳар яқинида (ўша пайтдаги Полша-Германия чегарасида жойлашган), Германия махсус хизматлари 1939-йил 31-августдан 1-сентабрга ўтар кечаси провокация уюштиришади. Полша ҳарбий формаси кийган бир гуруҳ одамлар томонидан Глейвиц радиостансиясини босиб олинади ва кейинчалик бу воқеа Вермахт Полшани босиб олиш учун баҳона сифатида фойдаланилган эпизодлардан бири бўлади.
1945-йил январ ойида шаҳарда 55000 киши яшаган. Март ойида шаҳар Полша тасарруфига ўтади ва Гливице номини олади. 18 мартда шаҳар Силезия войводлигининг таркибига киритилади. 1945-йил май ойида шаҳарга биринчи поляклар жойлашдилар. 1945-йил 6-августда Полша ҳукумати маҳаллий аҳолини Германиянинг Британия босиб олган зонасига расмий равишда чиқариб юборишни бошлайди.
Иқтисодиёти
Эркин иқтисодий зонада жойлашган шаҳарда Генерал Моторс автомобил заводи — Генерал Моторс Мануфаcтуринг Поланд жойлашган.
Маданият ва спорт
2019-йил 6-март куни Европа телерадиоэшиттиришлар иттифоқи 2019-йил 24-ноябр куни Гливица шаҳрида „Жуниор Эуровисион“ қўшиқ танловининг финал босқичи „Гливиcе Арена“да бўлиб ўтишини эълон қилди.
2019-йил Полша чемпиони бўлган „Пиаст“ футбол клуби ушбу шаҳарда жойлашган.
Галерея

-
Ратуша
-
Почта биноси
-
Пётр ва Павел собори кечки кўриниши
-
Барча авлиёлар черкови
-
Авлиё Варфоломей черкови
-
Эски бино
-
Фредерик Шопен Ёдгорлик
-
Тадеуш Костешко ҳайкали
-
Рақсли фаввора
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Wйники бадаń биэżącйч“ (пл). База Демографиа. Гłówнй Урзąд Статйстйcзнй (2018). 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-июн.