Глобал инновация индекси - ҳар йил эълон қилинадиган инновациялар соҳасидаги рейтинг бўлиб, иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида бўлган мамлакатларнинг иннновацион ривожланишини баҳоловчи халқаро тадқиқот нашри.

Тарихи

Мазкур рейтинг 2007-йилдан буён Корнелл университети, ИНСЕАД бизнес мактаби ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан ишлаб чиқилиб, маълумотлар ҳар йили нашр этиб келинмоқда. ГИИ 7 та йўналиш ва 21 та гуруҳга бўлинган 80 та кўрсаткичларни ўз ичига олади. Глобал инновацион индекс кўрсаткичларининг 15 тасини халқаро индекслардан, 4 тасини Жаҳон иқтисодиёт форуми томонидан ўтказиладиган сўровномалардан ва 61 тасини тегишли ташкилотларнинг миқдорий статистик маълумотлар базасидан ва бошқа тадқиқ этиш йўли билан ҳар йилнинг октабр ойидан кейинги йилнинг феврал ойига қадар йиғиб мамлакатлар рейтингини тузади.

Ҳисоблаш методологияси

Жами 80 та кўрсаткичлар 2 та категорияга кирувчи 7 та йўналишга ва 21 та гуруҳга бўлинган. Йўналишлар бали мавжуд эмас, аммо 2 та субиндекс (Инноватион инпут ва Инноватион оутпут) ҳамда 21 гуруҳ баллари ва рейтинг уларнинг ичига кирувчи кўрсаткичларнинг ўрта арифметик миқдори орқали ҳисобланади.

Ҳисоблаш кўрсатмалари

Таркибий элемент Балл О ʻрни
Индекс Субиндексларнинг ўрта арифметиги

Ҳисобланган балл асосида барча мамлакатлар орасидаги ўрни

Субиндекс Ҳар бир субиндекс ўз ичига кирувчи йўналишларнинг ўрта арифметиги
Йўналишлар Ҳар бир йўналиш ўз ичига кирувчи гуруҳларнинг ўрта арифметиги
Гуруҳлар Ҳар бир гуруҳ ўз ичига кирувчи кўрсаткичларнинг ўрта арифметиги
Кўрсаткичлар Ҳар бир кўрсаткичнинг алоҳида ҳисоблаш формуласи асосида қиймати ҳисобланиб

барча мамлакатларга нисбатан 0 дан 100 гача бўлган балл белгиланади.

Кўрсаткичлар бўйича техник ма'лумотлар

Индексдаги 80 та кўрсаткичларнинг ҳар бирида мамлакатга тегишли балл ва ушбу балл асосида барча давлатлар орасидаги ўрни белгиланади. Кўрсаткичлар миқдорий шу билан бирга сифатий бўлгани сабабли уларнинг балларини ҳисоблаш усуллари бир-биридан фарқ қилади. Кўрсаткичларни қуйидаги турларга бўлишимиз мумкин.

  1. Миқдорий (58 та кўрсаткич)
  2. Индекс ва рейтинглардан олинган (18 та кўрсаткич)
  3. Сифатий/сўровнома (4 та кўрсаткич)

Миқдорий кўрсаткичлар

Ушбу турдаги 58 та кўрсаткичлар турли очиқ ва хусусий манбалардан олинади. Булар Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc анд Cултурал Организатион (УНЕСCО), тҳе Унитед Натионс Индустриал Девелопмент Организатион (УНИДО), тҳе Wорлд Интеллеcтуал Пропертй Организатион (WИПО), тҳе Wорлд Банк, тҳе Жоинт ресеарч Cентре оф Эуропеан Cоммиссион (ЖРC), ПwC, Тҳомсон Реутерс, ИҲС Маркит, Wикимедиа Фоундатион, Бранд Финанcе, АппАнниэ.

Индекс ва рейтинглардан олинган кўрсаткичлар

Ушбу 18 та кўрсаткич бошқа рейтинг ва индекслардан олиниб ҳеч қандай ҳисоблаш ўтказилмайди.

Сифатий/сўровнома кўрсаткичлари

Жаҳон Иқтисодий форумининг "Раҳбарлар фикри сўровномаси" (Эхеcутиве Опинион Сурвей ЭОС) таркибидан 4 та кўрсаткич олинади.

Кўрсаткичлар балларини ҳисоблаш

Кўрсаткичлар бўйича статистик ма'лумотлар асосида ҳисобланган қийматлар ўрнига қийматига кўра 0 дан 100 гача бўлган балл белгиланади. Бунда, тегишли кўрсаткичи энг юқори бўлган давлат 100 балл ва кўрсаткичи энг паст давлат 0 балл олади.

Мамлакатларни рейтингга киритиш талаблари

Давлатларнинг рейтингга кириш талабларига асосан мамлакатлар субиндексланинг ҳар биридан камида 66% кўрсаткичлари бўйича ма'лумот тақдим этилган бўлиши керак. Бунда, биринчи 5 та йўналишга кирувчи исталган 35 та кўрсаткич ва охирги 2 та йўналишга кирувчи исталган 18 та кўрсаткич бўлиши керак. Тақдим этилмаган кўрсаткичлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Маълумотлар манбаи

Глобал инновация индексини тузувчи ташкилот маълумотларни мустақил равишда 28 та халқаро ташкилотлардан олинади. Халқаро ташкилотлар ўз навбатида маълумотларни базаларига сўровномалар тарқатиш ёки бошқа инструментлар орқали мамлакатлардан олади. Кўрсаткичларнинг 4 таси Жаҳон банкининг Доинг Бусинесс рейтингидан, 4 таси Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексидан, 4 таси Жаҳон банкининг Wорлд Говернанcе Индиcаторс рейтингидан ва 1 таси БМТ давлат бошқаруви (э-Говернмент Сурвей) рейтингидан олинади.

Рейтинг

2021-йил натижалари бўйича юқори 50 талик[1]

Мамлакат Инcоме Гроуп

Ранк

1 Сwейсария 1
2 Сwеция 2
3 Америка Қўшма штатлари 3
5 Жанубий Корея 5
6 Нидерландия 6
7 Финландия 7
8 Сингапур 8
9 Дания 9
10 Германия 10
11 Франсия 11
12 Хитой 12
13 Япония 13
14 Гонг Конг 14
15 Исроил 15
16 Канада 16
17 Исландия 17
18 Австрия 18
19 Ирландия 19
20 Норвегия 20
21 Эстония 21
22 Белгия 22
23 Лухембург 23
24 Чехия 24
25 Австралия 25
26 Янги Зеландия 26
27 Малта 27
28 Кипр 28
29 Италия 29
30 Испания 30
31 Португалия 31
32 Словения 32
33 Бирлашган Араб Амирликлари 33
34 Венгрия 34
35 Болгария 35
36 Малайзия 36
37 Словакия 37
38 Латвия 38
39 Литҳуания 39
40 Полша 40
41 Туркия 41
42 Хорватия 42
43 Тҳаиланд 43
44 Ветнам 44
45 Россия 45
46 Ҳиндистон 46
47 Греция 47
48 Руминия 48
49 Украина 49
50 Монтенегро 50

Манба