Global raqobatbardoshlik indeksi

Глобал рақобатбардошлик индекси – Халқаро иқтисодий форумнинг мамлакатлар бўйича рақобатбардошлик даражаси ҳисоботидир.
Биринчи ҳисобот 1979-йилда нашр этилган. 2004-йилдан бери Глобал рақобатбардошлик ҳисоботи мамлакатларни Глобал рақобатбардошлик индекси асосида тартиблайди. Рақобатбардошлик индекси мамлакатларнинг ўз фуқаролари учун юқори даражадаги фаровонликни таъминлаш қобилиятини баҳолайди. Бу, биринчи навбатда, мамлакат ўз ресурсларидан қанчалик самарали фойдаланишига боғлиқ. Шу билан бирга, эркин бозор шароитида турмуш даражасини сақлаб қолиш учун, қоида тариқасида, меҳнат унумдорлиги ва товарлар/хизматлар сифатини доимий равишда ошириш зарур.
Ҳисоботда рақобатбардошликнинг ўн иккита устуни мавжуд. Булар: муассасалар, Тегишли инфратузилма, Барқарор макроиқтисодий асос, Яхши соғлиқни сақлаш ва бошланғич таълим тизими, Олий таълим ва малака ошириш, Самарали товар бозорлари, Самарали меҳнат бозорлари, Ривожланган молиявий бозорлар, Мавжуд технологиялардан фойдаланиш қобилияти, Бозор ҳажми (ҳам ички, ҳам халқаро), Энг мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланган ҳолда янги ва турли хил товарларни ишлаб чиқариш, Инновациялар.
2017–2018-йиллардаги рейтинг
2017–2018-йилларда кузатилган рақобатбардошлик рейтинги[1].
Швейсария 5.86 (—)
Америка Қўшма Штатлари 5.85 (+1)
Сингапур 5.71 (−1)
Нидерландия 5.66 (—)
Германия 5.65 (—)
Гонконг 5.53 (+3)
Швеция 5.52 (−1)
Буюк Британия 5.51 (−1)
Япония 5.49 (−1)
Финландия 5.49 (—)
Норвегия 5.40 (—)
Дания 5.39 (—)
Янги Зеландия 5.37 (—)
Канада 5.35 (+1)
Тайван 5.33 (−1)
Исроил 5.31 (+8)
Бирлашган Араб Амирликлари 5.30 (−1)
Австрия 5.25 (+1)
Люксембург 5.23 (+1)
Белгия 5.23 (−3)
Австралия 5.19 (+1)
Франсия 5.18 (−1)
Малайзия 5.17 (+2)
Ирландия 5.16 (−1)
Қатар 5.11 (−7)
Жанубий Корея 5.07 (—)
Хитой 5.00 (+1)
Исландия 4.99 (−1)
Эстония 4.85 (+1)
Саудия Арабистони 4.83 (−1)
2013—2014 йиллардаги ҳисобот
2013—2014 йиллардаги энг кучли 30та давлат[2][3]:
Швейсария 5.67 (—)
Сингапур 5.61 (—)
Финландия 5.54 (—)
Германия 5.54 (+2)
АҚСҲ 5.48 (+2)
Швеция 5.48 (−2)
Гонконг 5.47 (+2)
Нидерландия 5.42 (−3)
Япония 5.40 (+1)
Буюк Британия 5.37 (−2)
Норвегия 5.33 (+4)
Тайван 5.29 (+1)
Қатар 5.24 (−2)
Канада 5.20 (—)
Дания 5.18 (−3)
Австрия 5.15 (—)
Белгия 5.13 (—)
Янги Зеландия 5.11 (+5)
Бирлашган Араб Амирликлари 5.11 (+5)
Саудия Арабистони 5.10 (−2)
Австралия 5.09 (−1)
Люксембург 5.09 (—)
Франсия 5.05 (−2)
Малайзия 5.03 (+1)
Корея Республикаси 5.01 (−6)
Бруней 4.95 (+2)
Исроил 4.94 (−1)
Ирландия 4.92 (−1)
Хитой 4.84 (—)
Пуэрто-Рико 4.67 (+1)
Манбалар
Ҳаволалар
- Форум(ингл.)