Globulinlar
Глобулинлар (лот. глобулус — шарча) — суюлтирилган кислота ва ишқорлар ҳамда нейтрал тузларнинг кучсиз эритмаларида яхши, сувда эса кам эрийдиган (миозинаан ташқари) глобуляр оқсиллар; аммоний сулфатнинг ярим тўйинтирилган, магний сулфат ёки натрий сулфатнинг туйинтирилган эритмасида чўкмага тушади. Глобулин қон зардоби ва ўсимликлар (каноп, нўхат) уруғида бўлади. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималари таркибига киради. Қон плазмаси оқсилларининг деярли ярмини ташкил этади. Кўпчилик Глобулин оддий оқсиллар, айримлари эса углеводлар, липидлар (айниқса қон зардоби Глобулини), нуклеин кислоталар (нейроглобулин), ёд (тиреоглобулин) билан боғланган бўлади. Организмнинг иммунлик хусусиятини (антителолар, комплемент) ва қон ивишини (протромбин, фибриноген ва б.) таъминлайди; темир (трансферрин, гаптоглобин), миснинг (серулоплазмин) ташилишида ва б. жараёнларда иштирок этади. Гамма-глобулинлар тиббиётда кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |