Глобус

Глобус (лотинча: глобус — шар, курра) — Ер шарининг модели, унинг кичик масштабдаги шарсимон нусхаси. Глобусда Ернинг геометрик контурлари ва майдонлар нисбатини сақлаган ҳолда бутун ер юзасидаги географик объектлар (қуруқлик ва сув ҳавзалари, тог, текислик ва б.) қиёфаси муайян нисбатда жуда кичрайтирилган ҳолда тасвирланади. Глобусда географик ҳариталарда йўл қўйиладиган йўналиш, майдон ва шакл хатоликлари бўлмайди. Глобуслар фойдаланиш мақсадларига кўра бирбиридан фарқ қилади: ўқув Глобуслари, илмий ишларга мўлжалланган Глобуслар, транспорт қатнови учун амалий мақсадларда фойдаланиладиган Глобуслар. Масштаби мақсадга кўра танланади. Ўқув Глобуслари, одатда, 1:83 000 000, 1:50 000 000, 1:40 000 000, 1:30 000 000 масштабда тайёрланади. Шу билан бирга улкан Глобуслар ҳам ясалган. Ҳоз. вақтда Санкт-Петербург ш.да сақланадиган Глобус масштаби 1:4 000 000, Тошкентда ЎзМУ география факултетидаги Глобус масштаби 1:7 000 000.

Ер юзаси тасвирлангани географик глобус, Ой юзаси тасвирланган Ой глобуси, осмон сфераси тасвирланган осмон Глобуси деб аталади. Ҳаритаграфик мазмунига кўра ҳам Глобуслар ҳар хил бўлиши мумкин. Энг кенг тарқалгани табиий географик Глобуслардир.

Глобус ясаш тарихи узоқ ўтмишдан бошланган. Қадимда саноклигина олимларнинг олам ҳақидаги илмий тоʻғри тасаввурлари дастлабки Глобусларда ўз аксини топган. Дастлабки ибтидоий Глобусни мил. ав. ИИ асрда юнонистонлик Кратес ясаган ва у Ўрта аср Глобусларидан анча фарқ қилган.

Шарқда дастлабки илмий Глобусни Хоразмда Абу Райҳон Беруний 1016-йилда ясаган (П. Г. Булгаков уни 995 йилда ясалган деб ёзган), у фақат Шим. ярим шардан иборат энг биринчи бўртма (релефли) Глобус бўлиб, аҳоли яшайдиган жойлар аниқ ко'рсатилган. Глобуснинг диаметри қарийб 5 м бўлганлиги маълум (масштаби 1:2 500 000). Беруний ўзи ясаган Глобус ҳақида "Геодезия" асарида ёзиб қолдирган. ХИИИ асрда Мисрда ҳам Глобус ишланган. 1492-йил Нюрнбергда немис географи ва сайёҳи Мартин Бехайм (1459—1507) диаметри 0,54 м ли Глобус ("Ер олмаси")ни ясаган. Унда Янги Дунёни кашф килиниши арафасидаги Ер юзаси ҳақидаги тасаввурлар акс этган. Бехайм бу Глобусни ясашда асосан Птолемей маълумотларига асосланган дунё ҳаритасидан фойдаланган. Тошкентдаги катта Глобус Тошкент университети буюртмаси билан 1979—84 йилларда Перм давлат университети лабораториясида ясалган (диаметри 196 см, оғирлиги 490 кг , юзаси 13 м2 га яқин, ўқув мақсадларида фойдаланилади). Бу Глобус ни буюртириш ва олиб келиш ташаббускори география фанлари доктори, проф. Ҳ. Ҳ. Ҳасанов бўлган. Масштаби икки хил: горизонтал масштаби 1:7 000 000, вертикал масштаби 1:2 000 000. Ер юзасидаги баланд-пастликлар Ернинг катталигига нисбатан жуда кичик бўлганлиги сабабли 2 хил масштаб қабул қилинган. Бундай қилинмаса Глобусда Ер юзаси релефи шакллари кўринмай қолади. Ер юзаси шакллари бўртма усулда, ландшафтлар ранглар билан тасвирланган. Ландшафтларга ранг танлашда Ернинг коинотдан олинган суратлари рангларидан фойдаланилган.

ХВ асрда Самарқанддаги Мирзо Улуғбек қурдирган расадхонада ҳам каттагина Глобус бўлган. Унда иқлимларнинг чегаралари, тоғлар, чўллар, денгизлар ва дарёлар кўрсатилган. Бинобарин, дунёдаги иккинчи Глобусни Самарқанд астрономлари ясашган. Улуғбекнинг ўлимидан кейин у мутаассиблар томонидан йўқотилган. Самарқанддаги Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданияти музейида катта ноёб бир Глобус сақланади. Мукаммал ишланган бу Глобусни 1895-йил хўжандлик маърифатчи Ҳожи Юсуф Мирфаёз ўғли мусаввир ва олимлар билан ҳамжиҳатликда ясаган. Глобуснинг баландлиги уни кўтариб турган таглиги билан бирга 117 см, шар айланаси 160 см, масштаби 1:2 500 000. Глобус градус тўрларига бўлинган. Меридиан ва параллеллар кора ранг , тропик чизиқлари ва қутб доиралари кизил ранг билан чизилган. Нолинчи меридиан Гринвичдан эмас, Африканинг ғарбидаги Яшил бурун о.ларидан ўтказилган. Бу Абу Райҳон Беруний Глобуссидаги бошланғич меридианга тўғри келади. Глобусга карийб мингта ном ёзилган. Глобусга белбоғ тарзида 12 бурж доираси ўрнатилган. Ҳар бир бурж доираси ичида буржни англатувчи расмлар — шер, қўй, қисқичбақа, чаён, балиқ, қўчқор, ҳўкиз ва б. тасвирланган. Бу Туркистон ўлкаси маҳаллий олимлари яратган ва илмий жиҳатдан ўз даври учун энг мукаммал Глобус дир.

Галерея

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил