Глоксиния (Глохиниа спеcиоса) — геснериядошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Ватани — Жанубий Америка. Глохиниа ҳубрида тури Европага дастлаб 1817-йил ўтган. Оранжерея ва хоналарда ўстирилади. Барги йирик, қалин, майин тукли, қарама-қарши жойлашган. Гуллари оқ, пушти, қизил, бинафша ранг, карнайсимон банди узун ва мўрт, четдан чангланади. Меваси кўп уруғли кўсакча. 3—4 ой гуллайли. Қаламчасидан ҳам кўпайтирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил