Гломерулонефрит (юнонча: гломеруло — буйрак коптокчаси, непҳритис — буйрак яллиғланиши) — буйрак калавачаларининг инфексион-аллергик яллиғланиши. Юқумли касалликлардан сўнг ривожланади. Унинг икки тури фарқланади: о'ткир гломерулонефрит ва сурункали гломерулонефрит. Касаллик патогенезида иммун бирикмалар етакчи рол ўйнайди. Г.да беморнинг қон босими кўтарилади, сийдикда қон ёки оқсил пайдо бўлади. Сийдик кам ажралиб, бадан шишиши ҳам мумкин (яна қ. Нефрит).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил