Глоссарий – (Маълум адабиёт, дарсликларга ибора бериш, атама ёзиш, изоҳ билдириш) бошқа тилда келтириб ўтилган фан ибораларини шарҳлаш, тушунтириш, таржима қилиш дегани. Умумий қилиб айтилганда таржима қилиб берувчи кам қўлланувчи сўз ёки иборалар луғати. Глоссарий алоҳида нашр этилмай, чет тилидан таржима қилинган асарлар қисми, боби остидан ёки чет тили дарсликларида берилган машқ матнлари остида келтириб ўтилади. Уларда ўша чет тилига хос бўлиб, матнга киритилган сўзлар ёки иборалар рўйхати келтирилиб, улар изоҳи илова қилинади.

Глоссарий кўпроқ инглиз, франсуз, немис тилига оид адабиётлардан наъмуна келтирилганда ўша тил ибораларни оддий тилда тушунтириб ўтилишидир. Бундан ташқари айрим асар ёки туркумга оид Глоссарийлар ҳам бор. Масалан, Ведаларга (мил. ав. 1-мингйиллик), Гомер асарларига (мил. ав. В асрдан бошлаб) оид китобларда Глоссарийлар мавжуд.

Ҳозирги кундаги ўзбек тилида ижод юритувчи олим ва мутахассисларнинг чиқараётган адабиётларда ҳам ушбу Глоссарийларни кўришимиз мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил