Glossematika
Глоссематика (юн. глоссематос — тил) — умумлингвистик назария. ХХ аср 30-йилларида Копенгаген университетида Л. Елмслев ва б. томонидан яратилган. Муаллифлар гносеологик масалалар ечими (бунда мантиқий позитивизмнинг фалсафий таъсири назарда тутилади)ни қатъий инкор этиб, янгича методларни ишлаб чиқишни мўлжалладилар. Бу методлар ёрдамида тил ҳодисаларини қарамақаршиликларсиз, мукаммал ва ниҳоятда оддий қилиб (экспертизм асосида) тасвирлаб бериш имконияти бор. Г. мохиятан Ф.де Соссюр таълимоти билан алокадор ва унга жуда яқин туради. Г.даги лингвистик таҳлил методикаси дедуксия сифатида ҳарактерланади. У таҳлил қилинаётган матн асосида системани белгилашга олиб келиши керак. Бунинг учун дастлабки маълумотлар — яхлит матн изчиллик билан майда қисмларга (босқичларга, гапларга, сўзларга, бўғинларга ва фонемаларга) бўлинади. Ҳар босқичда бирликни белгилашнинг асосий усули таҳлил бўлади. Г.даги таҳлилнинг иккинчи муҳим босқичи тил бирликлари ўртасидаги функсияларни ҳисобга олишдир. Ўзаро боғлиқликдан келиб чиқадиган тил ҳодисаларини расман таҳлил ва баён қилишда Г. самарали натижалар беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Елмслев Л., Метод структурного анализа в лингвистике [История язикознания ХИХ—ХХ вв. В очерках и извлечениях, ч. ИИ ], М., 1965; Гак В. Г., К проблеме семантической проблематики [Проблеми структурной лингвистики], М., 1972.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |