Gloxidiy
Глохидий (юнонча глочис — камон учи, тирноқ) — чучук сув икки паллали моллюскалари (бақачаноқ, садафдорлар)нингличинкаси. Глохидий баҳорда моллюскаларнинг жабра варақлари орасига қўйилган ва уруғланган тухумларидан ривожланади. Глохидийда ҳам вояга етган моллюскадаги сингари икки паллали чиғаноқ, сезувчи қиллар ва биссус безидан ҳосил бўладиган ип бўлади. Глохидий бир оз сувда ҳаракатлангач, чиғаноқ паллаларидаги тишчалари ва личинкалик ипи ёрдамида балиқлар жабрасига ва терисига ёпишади; тери остига кириб олиб, осмотик озиқланади. Бир неча ҳафтадан сўнг метаморфоз орқали кичик моллюскага айлангач, сув остига тушиб вояга етади. Глохидий моллюскаларнинг сув ҳавзасида тарқалишида ҳам муҳим аҳамиятга эга[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Глохидий“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |