Глйптостернон — тоғ лаққачалари (Сисоридаэ) оиласининг уруғи. Вакиллари Осиё қитъасида учрайди.

Глйптостернон
Глйптостернон ретиcулатум
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Шу'лақанотли балиқлар
Туркум: Лаққасимонлар
Оила: Тог' лаққачалари
Уруғ: Глйптостернон
МcCлелланд, 1842
Глйптостернон ретиcулатум
МcCлелланд, 1842
Синонимлари

Турлари

Айни вақтда ушбу уруғнинг тўртта тури мавжуд:[1][2][3]

Тарқалиши

Глйптостернон уруғининг вакиллари Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳудудидаги Ҳинд дарёси ҳавзасида, шу билан бирга Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида ҳамда ғарбий Хитойда Браҳмапутра ҳавзаларида тарқалган.[4] Глйптостернон акҳтари Афғонистоннинг Бомиён водийсида Бомиён дарёсидан кашф этилган бўлиб, унинг бошқа сув ҳавзаларида учраши тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Глйптостернон маcулатум Хитой эндемик тури бўлиб, асосан Тибет платосидаги баланд тоғ дарёларида учрайди. Туркистон лаққачаси номи билан машҳур бўлган Г. ретиcулатум Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларидан оқиб ўтувчи Ҳинд дарёси ҳавзасида учрайди. Ошанин лаққачаси Сирдарё ҳавзаси эндемиги бўлиб, дарёнинг юқори оқимида Қорадарё, Норин ва Чирчиқ дарёлари ва уларга қуйилувчи тоғ ирмоқларида учрайди.

Таксономик ўзгаришлар

Илгари Марказий Осиё сув ҳавзаларидаги лаққачалар Туркистон лаққаси деб ҳисобланган, бироқ сўнгги молекуляр тадқиқотлар Орол ҳавзасида тарқалган лаққачаларнинг бошқа тур — Ошанин лаққачаси эканлиги маълум бўлди.[2] Ўзбекистон балиқларининг молекуляр таксономиясига бағишланган тадқиқотда Амударё ҳавзасида учрайдиган лаққачалар Туркистон ва Ошанин лаққачасига мансуб эмаслигини кўрсатган.[5] Уруғнинг Бирмадаги Иравади ҳавзасидан кашф этилган ягона вакили Г. малаисеи узоқ вақт давомида таксономик жиҳатдан текширилмасдан келган. Яқинда ўтказилган тадқиқотда ушбу турнинг Глйптостернинаэ кенжа оиласининг бошқа уруғига мансуб Гларидогланис андерсонии нинг синоними эканлиги маълум бўлди.[3]

Манбалар

  1. ↑ Фроэсе, Раинер ва Паулй, Даниэл, наш. (2012). Глйптостернон турлари ФишБасе сайтида. 2012-йил Фебруарй версияси.
  2. ↑ 2,0 2,1 Тҳони, Рян Ж.; Симонов, Эвгений; Артаэв, Олег; Асйлбаэва, Шаигул; Аибек, Сергек Уулу; Левин, Борис А. (2017). „А cентурй ин сйнонймй: Молеcулар анд морпҳологиcал эвиденcе фор тҳе ревалидатион оф Глйптостернон оссҳанини (Ҳерзенстеин, 1889) (Аcтиноптерйгии: Сисоридаэ)“. Зоотаха. 4277-жилд, № 3. 435–442-бет. дои:10.11646/зоотаха.4277.3.8. ПМИД 30308643.
  3. ↑ 3,0 3,1 Нг, Ҳеак Ҳеэ; Коттелат, Мауриcе (2022). „А Неw Глйптостернине Cатфиш фром Мянмар (Аcтиноптерйгии: Силуриформес: Сисоридаэ)“. Ичтҳёлогй & Ҳерпетологй. 110-жилд, № 2. 262–267-бет. дои:10.1643/и2021056.
  4. ↑ Тҳомсон, Алфред W.; Паге, Лаwренcе М. (2006). „Генера оф тҳе Асиан Cатфиш Фамилиэс Сисоридаэ анд Эретҳистидаэ (Телеостеи: Силуриформес)“ (ПДФ). Зоотаха. 1345-жилд. 1–96-бет. дои:10.11646/зоотаха.1345.1.1.
  5. ↑ Шералиэв, Бакҳтиёр; Пенг, Зуоганг (2021). „Молеcулар диверситй оф Узбекистан'с фишес ассессед wитҳ ДНА барcодинг“. Сcиэнтифиc Репорц. 11-жилд. 16894-бет. дои:10.1038/с41598-021-96487-1. ИССН 2045-2322. ПМИД 34413445. С2CИД 237242923.