Файл:Пом004.жпг
Помпей

Помпей Гней (Гнаэус Помпеиус Магнус; милоддан аввалги 106—48) — Рим саркардаси ва сиёсат арбоби. Дастлаб, Сулла тарафдори бўлган. Милоддан аввалги 70, 55 (Красе билан бирга) ва 52 йилларда консул бўлган. Спартак қўзғолонини бостирган. 66-йилдан Митридат ВИ Евпаторга қарши урушда Рим қўшинига қўмондонлик қилган ва ғалабага эришган. Милоддан аввалги 60-йилда Сенатга қарши кураш учун Красс ва Сезар билан битим тузган (1-триумвират). Триумвират бўлинишидан кейин Сезарга қарши курашган. Милоддан аввалги 48 йилда Диррахий (Эпир) яқинида уни енгади, лекин Фарсал (Фессалия) яқинида Сезардан мағлубиятга учраб, Мисрга урчади. У ерда шоҳ Птолемей ХСҲ Дионис буйруғига кўра ўлдирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил