Гўмма — сомсанинг Хоразмда тайёрланадиган бир тури. Сувга хамиртуруш, шакар, туз, ун қўшиб хамир қорилади. Сўнгра эритилган маргарин хамирга сингиб кетгунча ишланиб, оширишга қўйилади. Хамир 3—4 соат ошгач, яна муштланиб қайта оширилади. Сўнгра ўсимлик ёғи суртилган столда арқонсимон қилиб ёйилади. 25 г дан бўлакларга бўлиб, юмалоқланади. 4—5 мм қалинликда ёйилади, ўртасига қийма солиб иккига буқилади, ярим ой шақлида тугилиб, 30 дақиқа тиндирилгандан сўнг қиздирилган ёғда пиширилади. Г. картошка, ошқовоқ, кўк солиб тайёрланиши ҳам мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил