Гўргон — Эроннинг шим.даги дарё. Уз. 251 км. Туркманистон-Хуросон тоғларидан бошланади. Гўргон текислигидан оқиб ўтиб, Каспий денгизига қуйилади. Қиш ва баҳор ойларида тўлиб оқиб, қолган вақтда камсув. Суғоришда фойдаланилади. Қуйилиш жойида балиқ овланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил