Гўштасп (юнон манбаларида „Ҳустосб“, Авестопя „Виштаспа“) – каёнийяар сулоласининг бешинчи ҳукмдори, Эрон подшоҳи Луҳроспнинг угли ва тахт вориси. Ривоятларга кўра, Г. даврида Зардушт ўз диний таълимотини тарғиб этишга киришган. Г. уни саройга чорлаб зардуштийликни қабул қилган ва бу динни давлат дини, деб эълон қилиб, мамлакатда кўплаб оташкадалар қурдирган, Авестони олтин тахтачаларга ёздириб, марказий ибодатхонага қўйишни буюрган. Аржасп Эронга бостириб кириб, Лухроспни катл этгач, Г. отасининг ўчини олмоқ учун ўғли Исфандиёриа катта қўшин билан Туронга жўнатган. Исфандиёр ғалаба билан қайтгач, Г.дан тахтни талаб қилган. Шунда Г. Исфандиёрдан қутулиш мақсадида уни Рустамни банди қилиб келтирмоқ учун Сейистонга юборган, аммо Рустам жангда ғолиб келиб Исфандиёрни ўлдирган. Шундан сўнг, Г. бир қанча вақт ҳукмдорлик қилгач, тахтни уз ихтиёри билан набираси Баҳманга топшириб, тоат-ибодат билан машғул бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил