Goaldi masjidi
Гоалди масжиди Бенгалиянинг тарихий пойтахти Сонаргаон шаҳридаги масжиддир. У Султон Алауддин Ҳусайншоҳ ҳукмронлик йиллари Бенгал султонлиги даврида қурилган[1]. Бу Бангладешнинг Сонаргаон Упазила шаҳрида омон қолган кам сонли ўрта аср ёдгорликларидан биридир[2].
| Масжид | |
Гоалди масжиди
| |
| Масжиднинг ташқи кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Дакка |
| Координаталар | 23°23′32″Н 90°21′13″Э / 23.3922°Н 90.3536°Э |
| Асосчи | Мулла Ҳизабар Акбархон |
| Асосий сана: 1519-йил
| |
Тарихи
Масжид 1519-йилда ташкил этилган. У Мулла Ҳизабар Акбархон томонидан Бенгалия султони Алауддин Ҳусайншоҳ ҳукмронлиги даврида Сонаргаондаги Панам қишлоғидан ярим мил шимоли-шарқда жойлашган Гоалди деган жойда бунёд этилган. Сонаргаон Бенгал султонлигининг асосий шаҳарчаси бўлиб, кўпинча қироллик пойтахти сифатида хизмат қилган. Султонлар кўпинча Сонаргаондан Ассам, Трипура ва Аракан ҳудудларига рейдлар уюштирганлар[3]. Шаҳар шарқий Бенгалиянинг, хусусан Бҳати вилоятининг асосий маъмурий маркази бўлган. Ҳудуд Бангладешнинг ҳозирги Нараянганж туманига тўғри келади. Мазкур иншоот мамлакатдаги салтанат ҳукмронлик йилларида қурилган нафис ва безакли масжидлардан бири ҳисобланилади.
Архитектура хусусиятлари

Гоалди масжиди Бенгалиянинг „ёпиқ квадрат типидаги“ масжидларининг энг яхши намунасидир, у бурчак миноралари ва қибла деворидан ташқари ҳар томондан кириш эшиклари бўлган куб шаклидаги намозхонасининг борлиги билан ажралиб туради. Ягона гумбаз масжид томини тўлиқ қоплайди, ўзаро боғланган қовурғали миноралар тўртта бурчакда жойлаштирилган ва бироз эгик ҳолда бунёд этилган. Бу Дакка туманидаги думалоқ бурчак минораларининг ягона намунасидир.
Шарқий қисмда учта аркали тешиклар мавжуд бўлиб, улар икки томони нозик релефли тўртбурчак панеллар билан безатилган. Шимолий ва жанубий қисмлар худди шундай тарзда учта аркадан таркиб топган, аммо фақат марказий арка очиқ, иккита ён арка ёпиқ тарзда шакллантирилган.
Намозхона ўлчами 7,57 метрлик куб шаклида, деворлари эса 2 м қалинликка эга. Қибла деворида учта меҳроб бор. Марказий меҳроб учун қора базалтдан фойдаланиш ХВИ асрда кенг тарқалган эди. У безакли осилган чироқ безакларидан тузилган чиройли, мураккаб нақшлар билан безатилган. Икки ёнма-ён қурилган меҳроб худди шундай тарзда безатилган, аммо қора базалт ўрнига улар ғиштдан ва нозик терракотадан тайёрланган. Лотус нақшлари шпалларда ўйилган, бу белги ҳинд худоси Суря тутган лотуслар билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳозирги ҳолати
Масжиднинг аҳволи ҳозирги кунда ёмонлашган, қибла деворидан ташқари бутун масжид ва гумбаз ҳам қулаб тушган эди. Археология ва музейлар департаменти томонидан эҳтиёткорлик билан реставрация қилинган, ҳамда бу кичик нафис масжид ўзининг асл дизайнига ўхшатиб қайта тикланган.
Манбалар
- ↑ „Гоалди Мосқуэ ин Сонаргаон“ (2019-йил 22-декабр).
- ↑ Аҳмед, Назимуддин „Гоалди Мосқуэ“, . Банглапедиа: Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш, Сеcонд Ислам: , Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш, 2012.
- ↑ „Гоалди Мосқуэ ин Сонаргаон“ (2019-йил 22-декабр).
Адабиётлар
- Аҳмад, Нозимиддин. 1984-йил. Бангладеш ёдгорликлари билан танишинг. Дакка: Университй Пресс Лимитед, 155, 156.
- Ашер, Кетрин Б. 1984-йил. Асосий ёдгорликларни инвентаризация қилиш. Санъат ва археология илмий мақолалари: Бенгалнинг ислом мероси. Париж: ЮНЕСКО, 133.
- Ҳасан, Сайид Маҳмудул. 1984 йил. Масжидларнинг ер режасига кўра таснифи. Санъат ва археология илмий мақолалари: Бенгалнинг ислом мероси. Париж: ЮНЕСКО, 141, 144.
- Ҳасан, Первин. 1984 йил. Дакка туманидаги саккизта Султонлик масжиди. Санъат ва археология илмий мақолалари: Бенгалнинг ислом мероси. Париж: ЮНЕСКО, 186.
- Мунши Раҳмон Али Таеш доктор АММ Шарфуддин таржимаси билан. Таварихи Дакка.
Ҳаволалар
- ҳттп://www.лонелйпланет.cом/бангладеш/дҳака-дивисион/сонаргаон/сигҳц/религиоус/гоалди-мосқуэ-3-1431675
- ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20130225164604/ҳттп://арчнет.орг/либрарй/ситес/оне-сите.жсп?сите_ид=7184 Расмлар
- ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20080930184605/ҳттп://www.каладаршана.cом/ситес/дҳака/ИМГ00063.ҳтмл
- ҳттп://www.тҳедаилйстар.нет/2003/11/10/ҳеритаге.ҳтм