Goatsin
Гоацин (Опистҳоcомус ҳоазин) — каккусимонлар оиласининг тури, баъзан товуқсимонлар туркуми гоацинлар кенжа туркумига киритилади. Узунлиги 60 см га яқин, бошида узун кокили бор. Тумшуғи йўғон, илмоқли. Жуда йирик жиғилдони бўлгани туфайли тўш суяги ва тўш мускулларининг кўп қисми қисқариб кетган. Жиғилдони озиқ билан тўлганида Г. танасининг оғирлик маркази олдинга тушади. Шунинг учун Г. кўкраги (махсус қадоғи)га таяниб ва қанотлари билан шохларни ушлаб дарахтда ўрмалаб юради. Яхши учолмайди, асосан дарахтда яшайди. Жан. Американинг шим.-шарқий қисмидаги йирик дарёлар ва улар ирмоқлари водийларининг сув босган ўрмонларида Тапқалган. 40 га яқин қушлардан иборат гала бўлиб яшайди. Кўпайиш даврида сув устидаги дарахтларнинг шохига бир неча куш битта умумий уя қуради. Уяга 2—4 тухум қўяди. Тухумини бир неча модаси навбат билан босади. Тухумдан чиққан жўжаси оёқ ва тумшуқлари ҳамда қанотларидаги биринчи ва иккинчи бармокларининг узун тирноқлари ёрдамида дарахтларда ўрмалаб юради. Жўжаси яхши сузади ва шўнғийди, лекин бу хусусиятини кейинчалик йўқотади. Г. мева, дон ва барглар билан озиқланади. Гўшти ейилмайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |