Гобой (нем. Обоэ франс. ҳаутбоис — баланд дарахт) — тилчали пуфлама мусиқа сози. ХВИИ асрнинг 2-ярми Франсияда Шарқ (араб) мамлакатларидан ўтган сурнайсимон шалмей чолғуси замирида пайдо бўлган. Замонавий Г.нинг 25 та тешикчаси бўлиб, 22—24 таси клапанлар билан беркитилган бўлади. Қўш тилчаси қамишнинг махсус туридан ишланади. Икки тузилишдаги (немисча, франсузча) Г. мавжуд. Франсузча Г. кенг тарқалган, у такомиллашган клапан механизми, оҳангининг софлиги, садолантирилиш ва динамик имкониятларининг бойлиги билан ажралиб туради. Г. симфоник оркестрдаги ёғоч пуфлама чолғу асбоблар ичида муҳим ўрин тутади. Якканавоз соз, ансамбл сози сифатида ҳам ишлатилади. Кичик Г., Г.-алт ёки Г. д’амур, инглизча рожок (бурғуча) хиллари мавжуд. Ўзбекистонда Н. Кенжабоев, В. Мелкомини каби гобойчилар танилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил