Гобсеcк
„Гобсеcк“ (талаффузи: Гобсек) — франсуз ёзувчиси ва драматурги Ҳонорé де Балзаc қаламига мансуб қисса. Муаллиф қиссани 1830-йил ёзган. „Гобсеcк“ кейинчалик Балзаcнинг „Ла Cомéдиэ ҳумаине“ („Инсон комдедияси“) романлар тўпламида чоп этилган.
|
Асарнинг 1897-йилги нашри учун чизилган расм | |
| Асл номи | Гобсеcк |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ҳонорé де Балзаc |
| Таржимон(лар) |
Мирзиёд Мирзоидов Маҳкам Маҳмудов |
| Тил | франсузча |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Нашр этилган санаси | 1830 |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1981 |
„Гобсеcк“ илк бор эскиз ўлароқ 1830-йилнинг март ойида „л’Усуриэр“ („Судхўр“) номи билан „Ла Моде“ журналида чоп этилган. Ўша йилнинг август ойида „Ле Волеур“ журналида ҳам чоп этилган. Қисса тўлалигича „лес Дангерс де л’инcондуите“ номи билан Маме-Делаунай томонидан чоп этилган. Мазкур версия 1835-йил „Папа Гобсеcк“ номи билан Мадаме Чарлес-Бéчет томонидан ҳам чоп этилган. Қисса „Гобсеcк“ титули билан 1842-йил „Ла Cомéдиэ ҳумаине“ тўпламида чоп этилган.
Сюжети
Қиссадаги ҳодисалар Бурбонлар реставрацияси даврида содир бўлади. Унинг бош қаҳрамони Анастасиэ де Рестауд бой буржуанинг қизи бўлиб, аристократга турмушга чиқади, аммо ҳис-туйғусиз ҳаётидан зерикади. Анастасиэ Махиме де Траиллес деган шахс билан ошиқ-машуқ бўлади ва бор мулкини унга сарфлайди. Анастасиэ судхўр Жеан-Эстҳер ван Гобсеcкдан молиявий ёрдам сўрайди. Маîтре Дервилле эса Гобсеcкнинг ҳуқуқшуноси бўлади. Пировардида Анастасиэ оиласидан ҳам, оилавий бойликларидан ҳам айрилади.
Ўзбекча таржимаси
„Гобсеcк“ни ўзбек тилига Мирзиёд Мирзоидов ҳамда Маҳкам Маҳмудов таржима қилган. Қисса ўзбек тилида Балзаcнинг „Сағри тери тилсими“ қиссаси билан бирга тўплам ўлароқ чоп этилган. Тўплам 1981-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Тўпламни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Турсунов – муҳаррир, В. Плетухин – рассом, А. Бобров – расмлар муҳаррири, Э. Саидов – техник муҳаррир, М. Абдусаломова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 600 000 нусха.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |