Годфрид Адуобе (талаффузи: Годфрид Адуобе; 1975-йил 29-октябрда туғилган) — ганалик собиқ ярим ҳимоячи[1].

Годфриэд Адуобе
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1975-йил 29-октябр (1975-10-29) (51 ёш)
Таваллуд жойи Аccра, Гана
Бўйи 1.78м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1985—1993 Поwерлинес Аccра
1993 Торино Cалcио
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1993—1994 БСC Олд Бойс 13 (2)
1994—1996 Ёунг Бойс Берн 39 (6)
1996—1998 Греутҳер Фüртҳ 35 (4)
1998—2002 ССВ Реутлинген 129 (7)
2002—2005 Ҳанса Ростоcк 45 (1)
2005—2011 Карлсруҳер СC 162 (2)
Миллий терма жамоа‡
Гана 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2-июн 2011-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (25-октябр 2006-йил учун)

Фаолияти

Адуобе ёшлигида ўзининг туғилган шаҳри Ганадаги Аккрада футбол ўйнай бошлади. 1993-йилда Италиянинг „Торино Cалcио“ клуби ёшлар академиясига қўшилди, ўша йили Швейсариянинг БСC Олд Бойс клуби билан шартнома имзолади ва жамоада иккинчи дивизионда 13 та ўйин ўтказди[2]. 1994-йилда Швейсариянинг яна бир клуби „БСC Ёунг Бойз“га қўшилди ва у ерда кейинги икки мавсумни ўтказди. Суперлигада жами 39 та ўйинда майдонга тушди[3].

1996-йилда Германияга кўчиб ўтди ва футболчилик фаолиятининг қолган 15 йилини ушбу мамлакатда ўтказди[4]. 1998-йилда ССВ Реутлингенга қўшилди. Кейинги тўрт мавсумда клубда мунтазам ўйнади. ССВ Ройтлинген билан дастлабки икки мавсумида учинчи дивизионда жами 63 ўйин ўтказди[4]. Иккинчи мавсумининг охирида клуб 2. Бундеслигага кўтарилди. ССВ Реутлинген билан учинчи ва тўртинчи мавсумларида 2. Бундеслигада клубнинг 68 ўйинидан фақат иккитада майдонга тушмади[4][5].

2002-йилда Адуобе Бундеслиганинг „Ҳанса Росток“ жамоасига қўшилди, клубда ўзининг биринчи мавсумини асосий таркибда ўйнади, олий лигада жами 29 ўйин ўтказди[6]. Бироқ, шундан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва 2004-йилнинг ўрталарида „Карлсруҳер СC“га қўшилди[6][7].

2004—2005-йилги мавсум охирига келиб 2. Бундеслигада 13 ўйинда иккита гол урганди[8][9]. Кейинги икки мавсумда Адуобе асосий ўйинчилардан бирига айланди ва клубнинг 34 лига ўйинларининг 30 тасида асосий таркибда майдонга тушди[10]. Клубнинг кейинги Бундеслигадаги икки мавсуми давомида Адуобе 68 учрашувдан 46 тасида таркибга киритилди[11].

2009-йилда жамоа 2. Бундеслигага тушиб кетганидан сўнг, яна икки мавсумни Карлсруҳер СCда ўтказди[10].

Манбалар

  1. ↑ „Адуобе, Годфриэд“ (олмонча). киcкер.де. Қаралди: 9-январ 2010-йил.
  2. ↑ „Годфриэд Адуобе“ (олмонча). клеэблатт-чроник.де. Қаралди: 28-август 2021-йил.
  3. ↑ „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » Супер Леагуэ“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Годфриэд Адуобе“ (олмонча). клеэблатт-чроник.де. Қаралди: 28-август 2021-йил.
  5. ↑ „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » 2. Бундеслига“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » Бундеслига“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.
  7. ↑ „Карриэреэнде: Данке, Годфриэд!“ (олмонча). Карлсруҳер СC (16-май 2011-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » 2. Бундеслига“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.
  9. ↑ „Карриэреэнде: Данке, Годфриэд!“ (олмонча). Карлсруҳер СC (16-май 2011-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » 2. Бундеслига“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.
  11. ↑ „Годфриэд Адуобе » Вереинсспиэле » Бундеслига“ (олмонча). Wелтфуссбалл.де. Қаралди: 27-август 2021-йил.

Ҳаволалар