Cристиано Роналдо (чап) ва Лионел Месси (о'нг) голни нишонламоқда

Спортда гол нишонлаш — бу гол урилганидан сўнг амалга ошириладиган ўзига хос анъанадир. Одатда гол муаллиф томонидан нишонланади, кўп ҳолларда эса жамоадошлар, мураббий ёки мураббийлар штаби ва жамоа мухлислари ҳам иштирок этиши мумкин. Умуман олганда, мазкур атама гол нишонланишини назарда туца-да, ўйинчининг кўйлагини ечиши ёки салто қилиш каби муайян ҳаракатларга ҳам қўлланиши мумкин. Гол нишонлаш асосан футбол ва хоккей каби кам балл тўпланадиган спорт турларида муҳимроқ бўлиб, бу ерда гол катта аҳамиятга эга.

Кўплаб машҳур гол нишонлаш усуллари абадийлаштирилган. Масалан, ҳайкалда (Тҳиэррй Ҳенрй), рекламаларда (Роналдо), почта маркаларида (Пелé), журнал муқоваларида ёки видеоўйинларда (Криштиану Роналду, Гаретҳ Бале, Лионел Месси ва бошқаларнинг гол нишонлашлари ФИФА сериясидаги ўйинларга киритилган) машҳур гол нишонлаш усулларидан фойдаланилган[1][2][3].

Нишонлаш

Гол қўшиғи

„Жумп“ қўшиғи янграшидан ташқари, баъзида „Милан“нинг „Сан-Сиро“ стадионида гол урилганда олов ҳам ёниб туради.

Гол қўшиғи ёки голни нишонлаш мусиқаси — гол урилгандан кейин футбол ёки хоккей каби спорт турларида ижро этиладиган қисқа мусиқа. Баъзан қўшиқ ижро этилишидан олдин, айниқса Миллий Хоккей Лигасида (НҲЛ) гол садоси янграйди.

Ана шундай қўшиқлардан бири Беллинининг „Самба де Жанеиро“ қўшиғи бўлиб, у Болтон Wандерерснинг ўз уйида урилган ҳар голидан кейин янграйди, бу қўшиқ Евро 2008да гол қўшиғи сифатида ишлатилган. "Милан" „Сан-Сиро“да ҳар сафар гол урганида ван Ҳаленнинг „Жумп“ қўшиғи ижро этилади[4]. Блурнинг „Сонг 2“ номли қўшиғи Германия ва Австриянинг баъзи клубларида ижро этилади[4]. Шимолий Америкада эса асосан Глиттер гуруҳининг „Роcк анд Ролл (Парт Тwо)“ асари қўйилади. Украинанинг „Шахтёр Донецк“ футбол клубининг уй майдони бўлган „Донбасс Арена“ да мезбонлар гол урганида, тўпурарнинг миллатига мос келадиган мусиқа қўйиш анъанаси бор. Масалан, арманистонлик Генрих Мхитарян гол урганида ҳамюрти Арам Хачатуряннинг „Сабре Данcе“ асари янграган[5][6]. "Бавария" Аллианз Аренада гол урганида, Cан-cан янграйди.

Машҳур нишонлаш усуллари

Нолито голини жамоадошларидан қочган ҳолда нишонламоқда.
"Атлетико Мадрид" футболчилари қучоқлашиб голни нишонлашмоқда.
Эндрю Видеман формасини йиртиб ташлаганидан кейин
Неймар, Рамирес ва Андре Сантос голни рақс тушиб нишонлашмоқда
  • Майдондаги ўйинчилар гол муаллифининг устига ёпирилган ҳолда гуруҳ бўлиб қучоқлашиши ёки ўйинчилар бир-бирининг елкасига сакраши[7] ;
  • Тўпурар бурчакка югуриб, бир қўли билан байроқ устунини ушлаб қичқириши — Габриэл Батистута „Фиорентина“да ўйнаган чоғларида худди шундай нишонларди, унинг бронза ҳайкалининг дизайни ҳам айнан шу гол нишонлаш усулидан илҳомиб яратилган[8]
  • Тўпурар кўрсаткич бармоғини лабига қўйиб, гўё (рақиб) томошабинларга ва/ёки танқидчиларга жим бўлишни ишора қилиши — „Реал Мадрид“ ҳужумчиси Раул 1999-йилда „Ноу Камп“да ашаддий рақиби „Барселона“ дарвозасини ишғол қилганида голни шундай нишонлаган эди[9][10]
  • Тўпурар Габриэл Батистута ва Эдинсон Кавани каби пулемётдан ўқ узаётгандек ҳаракат қилиши[11]
  • Тўпурар билагини қулоғига яқин олиб боради, бу одатда югуриш пайтида амалга оширилади. Ушбу нишонлаш Лука Тони томонидан кўп марта ишлатилган[12]
  • Тўпурар қўл ва оёқларини чўзган ҳолда ўтга шўнғиши. Буни биринчи бўлиб Юрген Клинсманн "Тоттенхем" сафига қўшилганидан кўп ўтмай амалга оширган. Мазкур услуб „Клинсманн“ номи билан машҳур бўлди.[13]
  • Тўпурар „мен энг зўриман, гол уриш мен учун ҳеч гап эмас ва ҳоказо“ дегандек, хўроздай гердайиб юради ёки қочиб кетади. Буни "Манчестер Юнайтед " ҳужумчиси Эрик Кантона, кейинроқ эса Златан Ибраҳимович оммалаштирди[14]
  • Ибраҳимович иккала қўлнинг бармоқларини юрак шаклига келтиришни ҳам оммалаштирди. Шунингдек, бу усул Гарет Бейл[15] ва Лорензо Инсигне томонидан қўлланган.[16]
  • Раул каби номсиз бармоғини ўпиш[17]. Оила қурган ўйинчилар жуфтларини шу йўсин табриклайдилар[18]. Ривалдо ушбу нишонлашни 1998-йилги Жаҳон чемпионатида Данияга қарши чорак финал учрашувида машҳур қилди. Луис Суарес ҳам хотини ва болаларига ҳурмат сифатида билагини ва бармоқларини ўпди, мазкур нишонлашни оммалаштирди[19].
  • Тиз чўкиш. Кўпинча Дидиэр Дрогба ва Эден Азар томонидан амалга оширилган[20]
  • Иккала қўлини чўзиб, самолётга тақлид қилиш. Бу бразилиялик собиқ ҳужумчи Cареcа томонидан оммалаштирилган, кейинчалик италиялик ҳужумчи Винченсо Монтеллага „кичик самолёт“ (италянча л’аэропланино) лақабини келтирган[21]
  • Иккала қўлини чўзиб югуриш. Бразилиялик ҳужумчи Роналду фаолиятининг дастлабки йилларида голларини тез-тез шундай нишонлаган — унинг гол нишонлаши „Интер“ майдонидаги "Халоскор Масиҳ" ҳайкалидаги Масиҳ фигурасини алмаштирган ҳолда Пиреллининг 1998-йилги реклама ролигига асос бўлган[22]. Кумири Роналду бўлган Златан Ибраҳимович кўпинча икки қўлини чўзган ҳолда гол нишонлайди[23].
  • Гўдакни аллалаётгандек қўлларини у ёқдан бу ёққа силкитиш[24]. Бу, одатда, тўпурар яқинда ота-она бўлганлигини билдиради.
  • Тўпурар севимли одамининг ҳомиладорлигини кўрсатиш учун тўпни кўйлаги остига қўйиши.
  • Бош бармоғини сўриш (болаларга ҳурмат рамзи ёки гол уриш болалар ўйинига ўхшайди деган маънода) йиллар давомида „Рома“ афсонаси Франческо Тоттининг ташриф қоғозига айланди[25]. Бруно Фернандес эса кўпинча бош бармоғини сўргандан кейин қўлларини қулоқлари устига қўяди[26].
Чўқингандан сўнг, Лионел Месси марҳум бувисига бағишлаб, кўпинча иккала қўлининг бармоғи билан осмонга ишора қилган ҳолда гол нишонлайди[27]. Ўйинчилар кўпинча Худога шукрона айтиш ёки вафот этган одамни хотирлаш учун осмонга ишора қиладилар[28]
Роналдино икки қўлини силкитиб гол урганини нишонламоқда
Стивен Жеррард мухлислар билан мулоқот қилган ҳолда голини нишонламоқда.

Жазо

Баъзи ҳолларда голни ниаҳонлаш футболчиларга қимматга тушиши ҳам мумкин. Жумладан, фашизм, нацизм, ирқчилик каби иллатларни ифодаловчи усуллар, ўйинчининг футболкасини ечиши кабилар ҳакамлар ва футбол ассоциациялари томонидан жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда мақоладаги расмлар орқали кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

Гиоргос Катидис гол урганини фашистлар саломи билан нишонлагани учун 50 минг евро жаримага тортилди ва бутун умрга Греция терма жамоасидан четлаштирилди.
Паоло Ди Cанио „Лацио“да тўп сурган пайтлари фашистик салом билан голни нишонлагани учун дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Хҳердан Шақири 2018-йилги Жаҳон чемпионатидаги голини сербиялик мухлисларга юзланиб этник албанлар рамзи бўлган бургут ишораси билан нишонлади.

Голни нишонламаслик

Гол нишонлашдан бош тортиш ёки овозсиз гол нишонлаш футболда номаълум ва кам учрайдиган нарса эмас. Бу кўпинча ўйинчи собиқ клубига, айниқса, фаолиятини бошлаган ва/ёки энг катта муваффақиятли даврини ўтказганклубга гол урганида кузатилди[29].

Машҳур голни нишонламаслик ҳолатлари

„Фиорентина“ клуби афсонаси Габриэл Батистута 2000-йили „Рома“ сафида собиқ жамоаси дарвозасига гол урганидан хафа бўлган эди[30]
Мисрлик Муҳаммад Салоҳ собиқ клублари, „Рома“ ва „Фиорентина“га гол урганида ҳеч қачон нишонламаган[31][32]. У фақат бир марта 2018-19 йилги мавсумда „Ливерпул“ сафида 30 метрлик масофадан собиқ клуби „Челси“ дарвозасига урган голини нишонлаган.
Фернандо Торрес, "Челси"да ўйнаб, ёшликдаги клуби "Атлетико Мадрид"га урган голини нишонлашдан бош тортди.

Манбалар

  1. ↑ „Фифа 14 cелебратионс: Ҳоw то до Гаретҳ Бале, Роналдо, анд Лионел Месси’с сигнатуре мовес“. Тҳе Миррор. Ретриэвед 6 Септембер 2014
  2. ↑ „Тҳе Эволутион оф ЭА Спорт'с ФИФА 14 Видео Гаме“. АБC Неwс. Қаралди: 29-сентабр 2018-йил.
  3. ↑ „8 неw cелебратионс wе'д лове то сеэ ин ФИФА 18“. ФоурФоурТwо. Қаралди: 5-ноябр 2018-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тҳе сонгс оф соccер, фром стадиум антҳемс то Роналдо'с соло“. ДW.cом. Қаралди: 8-октабр 2018-йил.
  5. ↑ „Сабре Данcе бй Ҳенрикҳ Мкҳитарян“. Украиниан Фоотбалл 1894 (16-август 2012-йил). 11-октабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2012-йил.
  6. ↑ Wилсон, Жонатҳан. „Ҳенрик Мкҳитарян орчестратес Шакҳтар Донецк'с греат леап форwард“. Тҳе Гуардиан (22-октабр 2012-йил). Қаралди: 9-июн 2013-йил.
  7. ↑ „Марио Балотелли Гоал: Бразил, Италй Драw 2-2 (ВИДЕО)“. Ҳуффингтон Пост. Қаралди: 9-октабр 2018-йил.
  8. ↑ Гҳош, Боббй. „Сплиттинг а Паир“. Тиме магазине. 2019-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2018-йил.
  9. ↑ „Реал Мадрид-Барcелона: Cелебратионс ин энемй территорй“. Марcа. Қаралди: 9-октабр 2018-йил.
  10. ↑ „Wҳен Раул эндед Мадрид'с ҳумилиатион, силенcед Ноу Cамп“. Эгйпт Тодай. Қаралди: 9-октабр 2018-йил.
  11. ↑ „Голден Гоал: Габриэл Батистута фор Фиорентина в Арсенал (1999)“. Тҳе Гуардиан. Қаралди: 9-октабр 2018-йил.
  12. ↑ Паоло Мениcуccи. „Ла мано ди Тони сул Мондиале“ (италянча). УЭФА.cом (9-сентабр 2005-йил). Қаралди: 9-май 2016-йил.
  13. ↑ Ҳунт, Чрис. „Жüрген Клинсманн: Оне-он-Оне“. ФоурФоурТwо. Ҳаймаркет Медиа Гроуп (1-август 2004-йил). 29-ноябр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2014-йил.
  14. ↑ Сcотт Муррай (14-декабр 2007-йил). „Тҳе Жой оф Сих: гоал cелебратионс“. Тҳе Гуардиан.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  15. ↑ Тротман, Андреw. „Гаретҳ Бале планс то пут 'ҳеарт' гоал cелебратион он cлотҳинг афтер филинг традемарк“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (7-май 2013-йил). Қаралди: 9-май 2013-йил.
  16. ↑ „Наполи, Инсигне: "И дедиcате тҳис гоал то мй wифе. Манчестер Cитй?..."“. www.cалcиомерcато.cом (14-октабр 2017-йил). 2019-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-декабр 2018-йил.
  17. ↑ „Ҳоw то до тҳе 12 неw ФИФА 18 cелебратионс – плус море оф оур фавоуритес“. ФоурФоурТwо. 12-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-октабр 2018-йил.
  18. ↑ „12 Традемарк гоал cелебратионс оф фоотбаллерс“. Яҳоо.cом. Қаралди: 10-октабр 2018-йил.
  19. ↑ „Wҳй доэс Луис Суарез кисс ҳис wрист wҳен ҳе cелебратес а гоал? Атлетиcо Мадрид стар ин аcтион агаинст Челсеа тонигҳт“ (инглизча). талкСПОРТ (23-феврал 2021-йил). Қаралди: 15-июл 2021-йил.
  20. ↑ „Дидиэр Дрогба смашес ин ридиcулоус фреэ-киcк фор Пҳоэних Рисинг“. ФоурФоурТwо. Қаралди: 15-октабр 2018-йил.
  21. ↑ „Эуропеан фоотбалл'с бест ниcкнамес“. УЭФА (27-январ 2014-йил). Қаралди: 18-июн 2017-йил.
  22. ↑ „Пирелли э ле метаморфоси делла пубблиcитà“. Cорриэре Делла Сера. Қаралди: 19-сентабр 2018-йил.
  23. ↑ „Ибраҳимовиc сcорес тwо ҳеадерс анд cелебратес ин cустомарй фашион“. Марcа. Қаралди: 8-октабр 2018-йил.
  24. ↑ Cливе Гиффорд (2010), „Гоал Cелебратионс“, Тҳе Кингфишер Фоотбалл Энcйcлопедиа, Пан Маcмиллан, 29-бет, ИСБН 978-0-7534-1961-8
  25. ↑ „Тотти'с Гоал Cелебратион Ис Фор Wифе Бласи“. Фоотбалл Италиано (5-январ 2009-йил). 2010-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-май 2011-йил.
  26. ↑ „Бруно Фернандес эхплаинс гоал cелебратион афтер сcоринг ин Манчестер дербй“ (инглизча). Метро (7-март 2021-йил). Қаралди: 29-март 2021-йил.
  27. ↑ Матчетт, Карл. „Тҳе Сторй Беҳинд Лионел Месси'с 5 Мост Иcониc Барcелона Cелебратионс“. Блеачер Репорт (2017-йил 25-апрел). Қаралди: 2017-йил 18-декабр.
  28. ↑ „Кака профиле“. Скй Спорц. Қаралди: 2018-йил 9-октябр.
  29. ↑ „Мутед cелебратионс: Wҳй Ван Персиэ'с cоде оф cондуcт сец тҳе стандард“. ФоурФоурТwо (2-октабр 2014-йил).
  30. ↑ „Wиннер редуcес Батистута то теарс“. ББC. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  31. ↑ „А тоуч оф cласс: Ливерпоол стар Моҳамед Салаҳ рефусес то cелебрате тwо стуннинг гоалс вс ҳис формер cлуб АС Рома“. Эвенинг Стандард. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  32. ↑ „Бест Гоалс Агаинст Формер Cлубс #РЕСПЕCТ“. ЁуТубе. Қаралди: 2018-йил 8-октябр. „Фоотаге оф Салаҳ нот cелебратинг агаинст формер cлубс Рома, Челсеа анд Фиорентина“.