Голбарг Боши (форсча: گلبرگ باشی‎‎; 1974-йил 6-январда туғилган) — феминист. Яқин Шарқда инсон ҳуқуқлари ва Эрондаги аёлларнинг аҳволи ҳақида бир қанча асарлар нашр эттирган ва маърузалар ўқиган[манба керак].

Голбарг Баши
форсча: گلبرگ باشی‎‎

Баши 2022-йилда
Таваллуди 1974-йил 6-январ (1974-01-06) (52 ёш)
Таълими Манчестер университети
Бристол университети
Колумбия университети
Касби Ёзувчи, педагог, рассом, сиёсатчи
Турмуш ўртоғи Ҳамид Дабоши (ажр.)
Болалари 2
Веб-сайти Расмий сайти

Биографияси

Голбарг Баши 1974-йил 6-январда Эроннинг Аҳвоз шаҳрида туғилган ва Швецияда улғайган. Мактаб таълимидан сўнг Манчестер ҳамда Бристол университетларида таҳсил олган. Шунингдек, Ню-Ёрк шаҳридаги Колумбия университетидан докторлик даражасини эгаллаган. Унинг докторлик тадқиқоти Эрондаги инсон ҳуқуқлари дискурсининг феминистлар нуқтайи назаридан танқидий таҳлилига қаратилган эди[1].

Баши 2017-йилда чоп этилган „П ис фор Палестине: А Палестине Боок“ болаларга аталган китоб муаллифи бўлиб, бу китоб Фаластин ҳақида ижтимоий адолат нуқтайи назаридан ёзилган инглиз тилидаги алифбо ҳисобланади[2]. Китоб, шунингдек, Фаластин миллатчилигини ҳам тарғиб қилади[3].

2016-йилда Баши АҚШ ўйинчоқ саноати мукофотига номзод сифатида кўрсатилган ва Wомен Ин Тойс (Ўйинчоқлар оламидаги аёллар) ташкилоти томонидан ўтказилган „Wондер Wоманъ Аwардс“ танловининг Дизайнер/Ихтирочи номинацияси якуний қисқа рўйхатига киритилган. Ушбу мукофотга номзод бўлганлар қаторида Дисней, Маттел, Лего ва Ҳасбро компанияларининг раҳбарлари ҳам бор эди[4].

Баши, шунингдек, тасвирий санъат билан ҳам шуғулланади. Унинг тасвирлари Тҳе Неw Ёрк Тимес, Алжазеэра Энглиш, CНН, ББC Неwс ва Амнестй Интернатионал журналларида чоп этилган[5].

2002-йилда Баши Швеция Яшиллар партиясига аъзо бўлган ва партиянинг Аёллар қўмитасига ижроия аъзо этиб сайланган[6]. У, шунингдек, 2002-йилда Крамфорс шаҳри учун Швеция муниципал сайловларида Яшиллар партиясидан номзод сифатида танланган[7].

Шахсий ҳаёти

Голбарг Баши Колумбия университети профессори Ҳамид Дабоши билан турмуш қурган, бироқ кейинчалик улар ажрашган. Жуфтликнинг икки фарзанди бор[8]. Баши — атеист[9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Фаcултй Профилес - Голбарг Баши“. Рутгерс Университй. 2010-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-январ.
  2. ↑ Палестине Боок Аwардс, 2018 Миддле Эаст Монитор 2018. 29 Новембер 2018
  3. ↑ НЖ ЛИБРАРЙ ПОСТПОНЕС РЕАДИНГ БЙ 'П ИС ФОР ПАЛЕСТИНЕъ АУТҲОР 9 Септембер 2019
  4. ↑ Wелтч Медиа, 2016 Wелтч Медиа, УК. 29 Новембер 2018
  5. ↑ „Програм Партиcипанц“. Фертиле Cресcент. Институте фор Wомен анд Арт, Рутгерс Университй. 2012-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-январ.
  6. ↑ „Квинноуцкоттец ледамöтер 2002 валда“ [Мемберс оф тҳе Wомен'с Cоммиттеэ 2002 элеcтед] (св). 2012-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 18-октябр.
  7. ↑ „Крамфорс - Валкрец - 2002-09-24 18:47:38“.
  8. ↑ Голбарг Баши анд Ҳамид Дабаши. „Сал-э Но Мобарак!“. Теҳран Авенуэ (2009-йил 1-март). 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-январ.
  9. ↑ Атҳеисм: А Нон-белиэвинг Ши’и’с Перспеcтиве Голбарг Баши’с оффиcиал блог. 21 Деcембер 2014 (Wайбаcк Мачине сайтида 11 Септембер 2016 санасида архивланган)

Ҳаволалар