Golbreyt
Голбрейт, Гелбрейт (Галбраитҳ) Жоҳн Кеннет (1908.15.10, Канада, Онтарио) – америкалик иқтисодчи. Ҳоз. сиёсий иқтисодда институционализм вакили. 1931-йилда Торонто университетини тугатган. Американинг қатор университетларида дарё берган (1931-42). 1943–1948-йиллар „Форчун“ („Фортуне“) журнали муҳаррири, 1949-йилдан Ҳарвард университети проффессори Иқтисодиётга давлатнинг аралашуви тарафдори. Голбрейт монополиялар фаолиятини бошқариш йўли билан талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни яратишда давлат асосий ўринда турадиган „мувозанатловчи кучлар“ назариясини илгари сурди. К.Маркснинг қашшоқлашиш ва жамғарилиш назариясини рад этишга уриниб, капитализм техника тараққиёти натижасида фаровонлик таъминланадиган янги жамият – индустриал жамиятга ўсиб ўтишини асослашга ҳаракат қилди ва „янги индустриал жамият назарияси“ни яратди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |