ГОЛДОНИ (Голдони) Карло (1707.25.2, Венесия - 1793.6.2, Париж) — италян драматурги, италян театри ислоҳотчиси, миллий комедия асосчиси. Дастлабки асарлари ("Момоло кортезан", 1738; "Момоло Брентеда", 1739; "Синиш", 1741) даёқ ниқоблар комедияси (сюжетнинг қисқа схемасидан иборат ссенарий асосида тайёргарликсиз томоша яратиш)ни ислоҳ қилган. Мазкур асарлар муқим матнга, аниқ инсоний ҳарактерларга, маърифатпарварлик ғоялари сингдирилган, жамиятнинг иллатларини танқид қилувчи мазмунга эга эди. Айни пайтда Голдони ниқоблар комедиясининг афзал томонларини — хушчақчақлик, сюжет ривожидаги изчилликни сақлаб қолган. Голдони 155 комедия, 18 трагедия, 94 либретто ёзган. Театр тарихига оид "Мемуарлар" (1784—87) муаллифи. "Меҳмонхона бекаси", "Икки бойга бир малай" ва б. комедиялари ўзбек тилига таржима қилиниб, Муқимий театрида саҳналаштирилган.

Голдони Карло

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил