Goldsiyer Ignats
ГОЛДСИЕР (Голдзиҳер) Игнац (1850.22.6, Секешфехервар — 1921.13.11, Будапешт) — венгер арабшуноси ва исломшуноси. Венгрия ФА мухбир аъзоси (1876), Будапешт университети проф. (1894). Илмий ишлари ислом тарихи, араб филологияси, қад. яҳудий мифологиясига оид. Ислом манбаларини чуқур таҳлил қилган. Исломни ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғланмаган диний ғоялар эволюциясининг маҳсули деб ҳисоблади. Ислом маданиятига мусулмон Шарқининг барча халклари ўз ҳиссаларини қўшганлигини очиб берди. Г. исломшуносликда танқидий мактаб асосчиси. Асосий асарлари: "Ислом", "Ислом тўғрисида маърузалар", "Исломда авлиёларга сиғиниш" ва б.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |