Голландлар (ўзларини холандерс деб аташади) — халқ, Нидерландиянинг асосий аҳолиси (12,3 млн. киши). Умумий сони — 14 млн.дан ортиқ киши (1990-йиллар ўрталари). Нидерланд тилида сўзлашади. Диндорлари асосан протестантлар (калвинистлар, меннонитлар), католиклар.

ҳозирги Голландия ҳудудида мил.ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмида, асосан, келтлар яшаган. Мил. бошларида бу ерларга герман қабилаларидан фризлар ва батавлар кўчиб келган. Рим империяси босқини даврида (мил.ав. И аср— мил. ИВ аср) сакслар ва франклар (ИИИ—ИВ асрлар) келиб фризлар ва батавлар билан аралашиб кетганлар. Мана шу қабилалар негизида тарқоқ вилоятларнинг уюшуви ХИВ—ХВ асрларда голланд элатини шаклланишига олиб келган, бу ҳудуд эса Нидерландия деб номлана бошлаган. Испания ҳукмронлигига қарши ХВИ асрда Нидерландия олиб борган миллий озодлик кураши Голландларнинг миллий жиҳатдан жипелашишига катта таъсир кўрсатган. Голландлар миллатининг шаклланиши ХВИИИ асрга келиб тугалланган. Голландларнинг аксарияти шаҳарларда саноат, савдо, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдилар. Қишлоқ хўжалигида, асосан, чорвачилик, гулчилик, денгиз бўйларида балиқчилик билан шуғулланадилар. Боғдорчилик ва гулчилик сохасида Голландлар жаҳонга машҳурдирлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил