Голливуд тепалигида жойлашган белги

Голливуд (инглизча: Ҳоллйwоод) – америка кинематографиясининг маркази[1][2]. Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган. Филмларни суратга олишни 1908-йилда бошлаган. 1913–1915-йилларда эса АҚШ кино саноати марказига айланган. 1920-йиллардан Метро-Голдwйн-Маер, 20тҳ Cентурй Фох, Парамоунт, Wарнер Брос., Cолумбиа, РКО кинокомпаниялари фаолият кўрсата бошлади. Голливудда америка кинематографиясининг асосий ўзига хос томонлари шаклланди: „киноюлдуз“ тизимини яратиш, кинодраматургияни стандартлаштириш, филмларни конвеер усулида ишлаб чиқариш ва бошқалар. Голливудда турли даврларда Чарлиэ Чаплин, Эрич вон Строҳеим, Кинг Видор, Жоҳн Форд, Wиллиам Wйлер, Франк Cапра каби кино дарғалари ишлаган. Кинокомпаниянинг жаҳолатпарастликка берилиши, кинопрокат харажатларининг кўпайиб кетиши, филмларнинг бадиий жиҳатдан саёзлашуви, телевидение ҳамда Ню-Ёркда мустақил ишлаётган кино арбоблар рақобати Голливудни инқирозга олиб келди (айниқса 1950–1960-йиллар). 1970-йиллардан Голливуд яна ўз қаддини тиклай бошлади. 1980-йиллардан эса яна жаҳондаги энг йирик кино марказига айланди. Ўз фаолиятини фаоллаштириб, қизиқарли бадиий филмлар ишлади.

„Гладиатор“ (режиссёр Ридлей Сcотт, 2000), „Кема ҳалокатидан жабр кўрган“ (режиссёр Роберт Земеcкис, 2000), „Аёллар нима хоҳлайди“ (режиссёр Нанcй Меерс, 2000), „Тиғиз пайт 2“ (режиссёр Бретт Ратнер, 2001), „Бошқалар“ (режиссёр Алежандро Аменáбар, 2001) кабилар Голливуднинг сўнгги йиллар яратган энг яхши филмларидир. Русселл Cроwе, Жоақуин Пҳоэних, Жим Cаррей, Мичаэл Доуглас, Антҳонй Ҳопкинс, Ричард Ҳаррис, Мел Гибсон, Cамерон Диаз, Луcй Лиу, Жаcкиэ Чан, Чрис Туcкер, Стевен Сеагал, Лаура Дерн ва бошқалар Голливуднинг энг машҳур актёрларидир.

Манбалар

Адабиётлар