Golmiy
| 67 | Гольмий
|
Ҳо | |
| 4ф116с2 | |
Голмий (лотинча Ҳолмиум), Но - Менделеев даврий системаси ИИИ гуруҳининг лантаноидлар туркумидаги кимёвий элемент. Атом рақами 67, атом массаси 164,94. Биргина барқарор изотопи 65Но бор. 1879-йилда швед кимёгари Голмий Клеве кашф этган. Голмий Ер пўстининг масса жиҳатдан 1-10~4% ини ташкил қилади. Табиатда иттрий гуруҳчаси элементлари билан бирга учрайди. Голмий— оқиш кулранг металл. 1428° гача гексогонал панжарали а-Но (зичлиги 8,799 г/см3) ҳолатда, 1428° дан юқори температурада эса кубик панжарали, суюқланиш температураси 1470°, қайнаш температураси 2707°, зичлиги 8,82 г/см3 р-Но ҳолатда барқарор. Ферромагнетик, механик ишловга осон берилади. Ҳавода -20° да секин, 100° дан юқори температурада тез оксидланади. Минерал кислоталар (фторид кислотадан ташқари) таъсир эттирилганда Но3+ тузларини қосил қилади; ишқорлар таъсирига берилмайди. Қиздирилганда Н2, Ҳ2, С12, Ж2 ва Ғ2 билан реаксияга киришади. Голмий НоҒ3 ни калсий билан қайтариб олинади. Голмийнинг бирикмалари кимё ва енгил саноатда, лок ва бўёклар, катализаторлар, фотореагентлар тайёрлашда, қишлоқ хўжалигида ўсимликларнинг ўсиш жараёнини тезлаштирадиган ўғит сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |