Голоцен (юнонч ҳолос — ҳаммаси ва каинос — янги) — Вюрм музлигидан кейин, бундан 10—16 минг йил олдин бошланиб ҳозиргача давом этаётган давр. Ернинг геологик тарихидаги антропоген (тўртламчи) даврнинг ҳозиргача тугалланмаган охирги қисми ва шунга мос ётқизиқлар. Голоцен бошланиши Европа материгининг шим.да охирги музланишнинг тугашига, палеолит ва мезолит орасидаги чегарага тўғри келади. Голоценда турли иқлим босқичлари бирин-кетин алмашиниб турган. Ерда иклимнинг энг юқори даражаси 7500— 5000-йил аввал бўлгани аниқланган. Голоценда қуруқлик ва денгизлар ҳозирги кўринишига эга бўлган. Голоценнинг 2/3 қисми тарихий даврга тўғри келади. Яна қ. Тўртламчи система (давр)[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Голоцен“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил