Gomosistein
Гомосистеин ҲСCҲ 2 CҲ 2 CҲ (НҲ 2) CО 2 Ҳ формуласига эга бўлган протеиноген бўлмаган аминокислотадир . Аминокислота систеиннинг гомологи, ундан битта метилен гуруҳи (-CҲ2-) билан фарқланади.
Биосинтези ва биокимёвий роли

Гомосистеин озиқ-овқат билан қабул қилинмайди. У кўп бошқичли жараёнда метиониндан терминал метил гуруҳини йўқотиш орқали биосинтезланади. У Б гуруҳ витаминлари ёрдамида метионинга қайта конвертация бўлиши мумкин.
Организмдаги даражаси
Қондаги гомосистеин даражаси ҳаёт давомида аста-секин ошиб боради. Жинсий етилиш давригача ўғил ва қиз болаларда гомосистеин миқдори тахминан бир хил(5 мкмол/л) бўлади. Балоғат ёшида гомосистеин даражаси 6-7 мкмол / л гача кўтарилади; ўғил болаларда бу ўсиш қизларга қараганда анча сезиларли бўлади. Катталарда гомосистеин даражаси 10-11 мкмол / л атрофида ўзгариб туради; эркакларда бу кўрсаткич одатда аёлларга қараганда юқори бўлади.
Ҳомиладорлик пайтида гомосистеиннинг нормал даражаси пасаяди. Ушбу пасайиш одатда ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи триместрлари чегарасида содир бўлади ва кейин нисбатан барқарор бўлади. Гомосистеиннинг нормал даражаси туғруқдан кейин 2-4 кун ўтгач тикланади.
Кўплаб сабабларга кўра қонда гомосистеин миқдори ошади. Гипергомосистеинемиянинг асосий сабабларидан бири организмдаги витаминодефицит ҳолатдир. Организм айниқса фолат кислотаси (Б9), Б1, Б6 ва Б12 витаминлари етишмовчилигига сезгир бўлади[1].
Қонда гомосистеин ошиб кетишининг яна бир омилларидан бири бу кўп миқдорда кофе истеъмол қилишдир. Бир кунда 6 стакандан кўп кофе ичиш қондаги гомосистеин даражасини одатдагига нисбатан 2-3 мкмол/л гача ошириши мумкин.
Кўп ўтириш билан боғлиқ ҳаёт тарзи кўпинча гомосистеин даражасини оширади. Қисқа муддатли жисмоний ҳаракат гомосистеин даражасини пасайишига ёрдам беради. Оз миқдорда алкогол ичиш қондаги гомосистеин дажасини пасайтирса, аксинча кўп ичиш эса кўпайтиради.
Соғликка таъсири
Гомосистеинни организмда тўпланиши, артериянинг ички девори яъни, эндотелийга „ҳужум“ бошланишига сабаб бўлади. Эндотелийнинг зарарланиши оқибатида тромблар ва атеросклеротик бўртиқлар пайдо бўлади. Қонда гомосистеин миқдорининг 5мкмол/л дан ошиши, қон томирларнинг атеросклеротик зарарланишини аёлларда 80%га, эркакларда эса 60%га кўпайтиради[2][3]).
Гомосистеин даражаси юқори бўлган одамларда Алсгеймер касаллиги ва қарилик деменсияси хавфи ортади. Гипергомосистеинемия ва қандли диабет бирга келганда периферик қон томир касалликлари, нефропатия, ретинопатия каби қон томир асоратлари тез-тез учрайди.
Ҳомиладорлик даврида гомосистеиннинг кўтарилиши ҳомиладаги плацентар қон айланишининг бузилишига олиб келади, бу эмбрионнинг имплантация нуқсонлари натижасида тушишига ва бепуштликка сабаби бўлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида гипергомосистеинемия ҳомиланинг сурункали фетоплацентар етишмовчилиги ва сурункали ҳомила ичи гипоксияси сабаби ҳисобланади.
Анамнезида артериал ёки веноз тромбоз, юрак-қон томир касалликлари бўлган барча одамларда гомосистеин даражасини текшириш тавсия этилади. Олдинги акушерлик асоратлари бўлган беморларда ва 45-51 ёшгача бўлган қариндошлари инсулт, инфаркт ва тромбоз билан касалланган аёлларда гомосистеин даражасини текшириш шарт.
Манбалар
- ↑ „Гомоцистеин / Интерпретация резултатов лабораторних исследований. Справочник. // Сайт уМед.ин.уа“. 2016-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-апрел.
- ↑ Лебедева А. Ю., Михайлова К. В. Гипергомоцистеинемия: современний взгляд на проблему (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-21 санасида архивланган) // Российский кардиологический журнал. — 2006, № С. ИССН 1560-4071. — С. 149-157.
- ↑ Полушин А. Ю., Одинак М. М., Янишевский С. Н., Голохвастов С. Ю., Циган Н. В. Гипергомоцистеинемия — предиктор тяжести инсулта на фоне обширности повреждения мозгового вещэства (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-21 санасида архивланган) / УДК 616.831-005.1-07 // Вестник Российской воэнно-медицинской академии. — 2013, № 4 (44). ИССН 1682-7392. С. 89-94.