Гомозиготалик
Гомозиготалик (гомо... ва зигота) — генотипида муайян геннинг бир хил аллелларини сақловчи организмлар ҳолати. Г. бир хил аллелларга эга бўлган уруғ ва тухум ҳужайрасининг қўшилишидан ҳосил бўладиган, яъни уруғланган тухум ҳужайранинг ривожланиши туфайли юзага келади. Г. кейинги авлодларда фақат ўз-ўзидан чангланадиган ўсимликларда сақланиб қолади. Четдан чангланадиган ва факултатив ўз-ўзидан чангланадиган ўсимликларда (мас, ғўза) организмлар одатда гетерозиготалик ҳолатга ўтади. Шу сабабли бундай ўсимликларда қатор авлодлар давомида Г. организмлар олиш ва сақлаш учун инбридинг, яъни яқин қариндош организмлар ўртасида дурагайлаш усулидан фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |