Гондола (итал. қондола) — 1) бир эшкак билан ҳаракатлантириладиган ясси тубли қайиқ. Тумшуғи ва қуйруғи шаклдор ва баланд қилиб ясалади; 2) аэростатнинг кишилар турадиган ва анжомлар жойлаштириладиган бўлмаси (кабинаси); 3) самолёт ва вертолётнинг двигател, шасси ва б. курилмалар жойлаштириладиган суйри шаклли элементи; 4) ясси горизонтал тубли ўзиағдарар темир йўл ярим вагони.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил