Гонг Ли — (талаффузи, Гонг ли) Хитой актрисаси.

Гонг ли
鞏俐
Таваллуди 1965-йил 31-декабр (1965-12-31) (60 ёш)
Фуқаролиги  Хитой → Singapur bayrogʻi Сингапур
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1987 — ҳозирги кунда ҳам
Йўналиш Драма

1965-йили 31-декабрда Шенянда таваллуд топди. Оиласидаги бешинчи фарзанд. Отаси Гонг Лицеэ (хитойча: 巩力泽) Ляонин университетининг иқтисод фанлари профессори, онаси Жао Ин (хитойча: 赵英), шу университетда материалшунос бўлган.

Гонг ли дунёга келганидан сўнг Шандунга кўчиб кетади. Гун Ли ёшлигида мусиқага кўнгил қўяди, актёрлик ҳунарига жуда иштиёқли бўлади. 1983-йили мактабни битиргандан кейин икки йил кетма-кет олий ўқув юртларига имтиҳон топшириб, ўқишга кира олмайди.

1985-йили режиссер Ин Давей билан танишади, шу киши Гонг Лини ўқишга киришга тайёрлайди[1].

1989-йили Пекиндаги Марказий драма академиясини битириб, шу йили таклифнома олади. Уни жаҳон даражасига кўтариб, машҳур қилган режиссёр Жан Имоу билан шу вақтда танишади.

Илк бор „Красни гаолян“ филмида асосий аёл ролини ижро этади. Бу филм Берлин халқаро кино фестивалида машҳур деб топилади. 1993-йили Чен Кайгенинг „Прошай, моя наложница“ филмидаги асосий ролни ижро этади. 2010-йили "Шанхай" триллерига тушган. Қирққа яқин филмда рол ижро этган.

Манбалар

  1. ↑ „章子怡访台 观众称她"小巩俐"“. 2013-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-феврал.