Гонг Хиангю (оддий хитойчада: 龚翔宇; анъанавий хитойчада: 龔翔宇; ўқилиши: гōнг хиáнг йǔ; 1997-йил 21-апрелда туғилган)[1][2] — хитойлик аёл волейболчи. Клуб даражасида у Жиангсу жамоаси сафида ўйнайди.

Шахсий ҳаёти

Гонг Хиангю Лянюнганг шаҳрида 1997-йил 21-апрелда туғилган, у бир вақтлар эпéэ бўйича миллий чемпион бўлган. Унинг онаси жисмоний тарбия ўқитувчиси, отаси эса полициячи. Жиангсу У23 баскетбол жамоаси таркибида ўйнаган. Унинг исми Хиангю „коинотда учиш“ деган маънони англатади. Гонг Хиангю 2016-йилда Нанкин Нормал Университетига ўқишга кирди.

Волейболдаги фаолияти

Ўсмирлар жамоаси

2014-йилгача у сеттер бўлиб ўйган. Захира ўйинчиси сифатида Гонг Хиангю 2012-йилги ёшлар қизлар ўртасидаги волейбол бўйича Осиё чемпионати ва 2013-йилги ФИВБ волейбол бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.

2014-йилда, собиқ асосий рақиби Жу Wанронг жароҳати туфайли ўйинни тарк этади ва унинг ўрнига Гонг Хиангю қарама-қарши ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади ҳамда муваффақиятга эришди. 2014-йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва 2015-йилги ФИВБ волейбол бўйича 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у ўз қобилиятини намойиш этди.

Катталар жамоаси

Гонг Хиангю 2015—2016-йилги мавсумда Жиангсу У23 жамоасидан мураббий Кай Бин ташаббуси билан Жиангсу аёллар волейбол клубига кўтарилган. Хитой волейбол лигасида муваффақиятли дебют мавсумидан сўнг, у мураббий Ланг Пинг томонидан 2016-йилда миллий терма жамоага таклиф қилинди. Гонг Хиангю 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида Хитой шарафини ҳимоя қилди ва олтин медални қўлга киритди. У 2016, 2017, 2018[3] ва 2019-йилги Монтрö волейболи усталари мусобақаларида иштирок этган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Хиангю Гонг“. Рио 2016. 26-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2016-йил.
  2. ↑ „Гонг Хиангю“. Жиангсу Спорц Буреау. 2016-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2016-йил.
  3. ↑ „Чина - Монтреух Воллей Мастерс 2018“. Теам Ростер (1-феврал 2019-йил). 2019-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-март 2020-йил.
  4. ↑ „Теам Ростер - Чина - Монтреух Воллей Мастерс 2019“ (16-май 2019-йил). 2019-йил 16-майда асл нусхадан архивланган.