Гонидиялар (юн. гоне — келтириб чиқариш, уруғ) — 1) ипсимон бактерияларнинг кўпайиши учун хизмат қиладиган, ҳаракатчан ёки ҳаракациз, битта ҳужайрадан иборат фрагментлари (бўлаклари); 2) кўк-яшил сув ўтларининг шилимшиқ қобиғи бўлган, кўпайиш учун хизмат қиладиган бир ҳужайрали фрагментлари; 3) сув ўтларининг лишайник таркибига кирадиган ҳужайралари; 4) замбуруғлар ва сув ўтларида жинсий йўл билан ҳосил бўладиган споранннт эски номи.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил