Goniometr
Гониометр (юн. гониа — бурчак ва метр) — икки ёқли бурчакларни ўлчайдиган асбоб. Силлиқланган металл ва кристаллар қирралари бурчагини ўлчашда ишлатилади. Г.нинг бевосита қирраларга қўйиб ўлчайдиган ва нур қайтишига асосланиб ўлчайдиган хиллари бор. Нур қайтишига асосланган гониометрякка айланали ва қўш айланали бўлади; икки қиррадан қайтган нурлар орасидаги бурчакни ўлчайди. Бундай гониометргоризонтал металл ёки шиша доира, курсича, кузатиш трубаси ва қўзғалмас коллиматордан иборат. Коллиматордан тушган нурлар кристалл қирраларидан қайтади ва кузатиш трубасига тушади. Гониометргеология, минералогия, петрография, кристаллография ва б. соҳаларда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |