Гонококк — касаллик қўзғатадиган микроб; диплококкпарга мансуб; немис олими А. Нейссер топган (1879). Организмдан ташқарида унча чидамли эмас; етарлича нам жойда (мас, ҳўл лозим, чойшаб, мочалкада) бўлгандагина юқади; қуритилганда бир неча минутда, 40—45° гача қиздирилганда эса бир неча соатда ҳалок бўлади. Дезинфексияловчи кимёвий моддалар гонококкни ўлдиради. Одамда сийдик-таносил йўллари (сўзакла) ва кўз (бленнореяця) шиллиқ қаватининг йирингли касалликларини қўзғатади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил