Гонорар (лотинча ҳонорариум — хизмат эвазига мукофот) — бадиий, мусиқий, илмий асарлар, кашфиётлар ва б. муаллифига тўланадиган пул мукофоти, Г., шунингдек, муаллиф асарларидан фойдаланганлик ёки чоп этганлик учун унинг ворисига ҳам тўланиши мумкин (яна қ. Муаллифлик ҳуқуқи).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил