Гоод Wилл Ҳунтинг (ўзбекча: Оқил Уилл Ҳантинг) — режиссор Гус Ван Сант томонидан 1997-йилда суратга олинган, психологик драма жанридаги америка филми.

Гоод Wилл Ҳунтинг
Режиссёр(лар) Гус Ван Сант
Продюсер(лар) Лаwренcе Бендер
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ролларда
Бастакор(лар) Даннй Элфман
Оператор(лар) Жеан-Йвес Эсcоффиэр
Монтажёр(лар) Пиэтро Сcалиа
Дистрибютор Мирамах Филмс[1]
Премера
санаси
Amerika Qoʻshma Shtatlari 2-декабр, 1997
Давомийлик 126 дақиқа[1]
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $10 миллион[2]
Филм актёрлари Матт Дамон ва Бен Аффлеcк АҚШ президенти Билл Cлинтон билан

Филмда Робин Wиллиамс, Матт Дамон, Бен Аффлеcк, Минниэ Дривер ва Стеллан Скарсгардлар рол ижро этишган. Ссенарий муаллифлари Аффлеcк ва Дамон томонидан ёзилган кинокартина Жанубий Бостонда яшовчи 20 ёшли фаррош ва бир вақтнинг ўзида математик иқтидор соҳиби Wилл Ҳунтинг (Дамон) ҳамда унинг ҳаёт йўлини танлаб олиш уринишлари ҳақида ҳикоя қилади.

Филм танқидчиларнинг, асосан, ижобий фикр-мулоҳазаларини олган ва $10 миллион бюджет сарфланган ҳолда $225 миллион тўплаган.

Кинокартина АҚШ Киноакадемияси Мукофотининг 70-маросимида 9 номинацияда (улар орасида Энг яхши филм ва Энг яхши режиссор номинациялари ҳам бўлган) номзод сифатида кўрсатилган ва икки: Иккинчи пландаги энг яхши актёр номинацияси (Робин Wиллиамс) ва Энг яхши оригинал ссенарий номинациясида (Аффлеcк ҳамда Дамон) зафар қучган.

Филм Аллен Гинсберг ва Wиллиам Бурроугҳс хотирасига бағишланган. Гоод Wилл Ҳунтинг 2014-йилда „Тҳе Ҳоллйwоод Репортер“нинг „100 севимли филмлар“ рўйхатида 53-ўринни банд этган бўлса, ИМДБ талқини бўйича 250 энг яхши филмлар рўйхатига киради[3].

Сюжети

Wилл Ҳунтинг (Матт Деймон) — математиканинг энг сўнгги йўналишларида кашфиётлар қилиш имконини берадиган ажойиб туғма иқтидор ва мукаммал эйдетик хотирага эга бўлган одам. Бунинг ёрдамида энсиклопедик билимларни осонгина ёд олиб бораверади. Аммо истеъдод соҳибининг ўзи бунга унчалик аҳамият бермайди: масалан, у Массачусец технология институтида оддий фаррош бўлиб ишлайди, Бостоннинг жанубий округидаги маҳаллалардан бирида, оддийгина яшайди. Яхши тарбия олмаган йигит сифатида ўзини умр йўлини нотўғри бошлаганликда айблаб келади ва бу яширин нафратни ҳам касбий, ҳам ҳиссий жиҳатдан ўз-ўзини саботаж қилиш шаклига айлантиради.

Институтдаги талабалар дарсларни бошлагач, семестрнинг илк ҳафтасидаёқ Wилл алгебраик графлар назарияси соҳаси билан боғлиқ бўлган, дипломли мутахассислар даражасидаги қийин масалани осонгина ечади. Ушбу масалани қабулхонадаги доскада Фиэлдс мукофоти совриндори, таниқли комбинаторика билимдони Жералд Ламбеау (Стеллан Скарсгåрд) ўз талабаларидан қайсидир бири семестр охиригача ечим топиши учун қолдириб кетган бўлади. Ечим тезда топилгани ва аноним тарзда қолдирилганидан Ламбеау нисбатан анча мураккаб — ҳамкасблари билан икки йил давомида ечим топа олмаган масалани эълон қилади. Ламбеау тасодифан шу доскага бўр билан ёзиб турган оддий фаррошга дуч келганида, уни ғазаб билан ҳайдаб солади. Аммо Ламбеау доска яқинига қайтганида ҳайратдан қотиб қолади: тўғри жавоб доскада ёзилган эди. Сўнгра профессор, неки бўлмасин, Wиллни топишга аҳд қилади.

Шу вақтда, Wилл хотирлашича, уни болалар боғчасида муттасил калтаклаб келган безори йигит Кармин Скарпаглиадан қасос олишга муваффақ бўлади. Жанжал ортидан Wилл полиция қўлига тушади ва у қамоқ жазосига дуч келади. Wиллнинг салоҳиятини тўла англаган Ламбеау судга йўл олади ва қамоқдан олиб қолиш эвазига Wиллга ўзи билан икки шартга риоя этган ҳолда ҳамкорлик олиб боришни таклиф этад: Ламбеаунинг шахсий назорати остида математиканинг профессор йўналтирган соҳаларини ўрганиш ва ҳафтада бир марта психотерапия сеансларига қатнаш. Wилл ўзини психотерапевт ёрдамига муҳтож деб ҳисобламаса-да, қамоққа тушмаслик учун профессорнинг шартларини қабул қилади.

Филмнинг баъзи саҳналари Ҳарвард университети яқинида тасвирга олинган

Илк беш психолог Wилл билан олиб борилган сеанслардан сўнг ўз фаолиятидан воз кечади. Ламбеау уни ўзининг кўпйиллик дўсти ва Массачусетц технология институтидаги синфдоши Сеан Магуиренинг (Робин Wиллиамс) ёнига олиб боради. Сеан бошқа ҳамкасбларидан ўзининг Wиллга қарама-қарши баҳсга кириша олиши ва унинг саркастик ҳимоя механизмларини оча билиши билан ажралиб туради. Wиллни айниқса Сеаннинг 1975-йилда Ред Соcкс жамоасининг машҳур олтинчи ўйинига кириш ўрнига барда нотаниш қиз (кейинчалик турмуш ўртоғи) билан учрашиб, суҳбатлашиб қолиши ҳақидаги ҳикояси айниқса ҳайратга солади. Бу ҳикоя Wиллни Ҳарвард университети яқинидаги барда учратиб қолган Скайлар (Минниэ Дривер) билан янада яқин алоқалар ўрнатиб кўришга ундайди.

Сеан ва Wилл ўртасидаги оддий сеанслар секин-аста врачнинг умри давомидаги кечинмаларини самимий бўлишиши томон етаклайди. Бир вақтнинг ўзида профессор Ламбеау Wиллни илмий ҳамкорликка чорлайди ва иш ўрни таклифи учун суҳбатга ҳам таклиф этади. Wилл хонага кираркан, Ламбеау ва Сеаннинг ёш шогирд келажаги тўғрисида кетаётган қизғин баҳси устидан чиқиб қолади.

Стенфорд университетига ўқишга кетаётган Скайлар билан муносабатларидаги узилиш таъсирида Wилл Ламбеау таклиф этган ишдан воз кечади. Ҳунтингнинг ички кечинмалари ҳақида суҳбатдан сўнг Сеан унга ўз йўлини танлаб олиши учун эшикни кўрсатади.

Wилл энг яқин дўсти Чаккига (Бен Аффлеcк) ҳаётининг қолган қисмида қора ишчи бўлиб ўтишни хоҳлашини айтади. Бироқ Чакки ўз дўстининг иқтидори билан тутаётган ҳаракатларидан норози бўлади: у Wиллни салоҳиятидан бекорга фойдаланмоқчи бўлаётганида айблайди. Чакки ўзининг энг катта орзуси — бу қайсидир тонгларнинг бирида Wиллнинг эшигини тақиллатиб, ичкарида унинг йўқлигини сезиш эканлигини айтади.

Wилл яна бир бор психотерапия сеансига келади ва Сеан иккиси болалик йилларидаги қаттиққўл муносабатнинг қурбонлари бўлганини англаб етадилар. Охир-оқибат, Wилл ҳаёти қай тарзда кечишидан қатъи назар, ўз умр йўли учун мас’улиятни қўлга олиши зарурлигини тушунади.

Филм сўнгида Чакки, доимгидек, ишига йўл-йўлакай Wиллнинг уйига кириб ўтади. Wилл эса уйда эмас, балки Сеанга хабарнома қолдириб, Калифорнияга — Скайларнинг ёнига кетаётган бўлади.

Тасвирга олиш жараёни

Филм 1997-йилнинг апрел ва июн ойлари оралиғида тасвирга олинган. Кўплаб саҳналар Бостонда суратга олинишига қарамай, Массачусетц технологиялар институти ва Ҳарвард университетини ёдга солувчи бино ичидаги саҳналар Торонто университетида туширилган.

Тҳе Бостон Публиc Гарден (Бостон жамоат боғи). Ушбу манзилда филм бош қаҳрамонларининг нутқлари тасвирга олинган.

Профессор Сеан Магуиренинг хонаси Бункер Ҳилл Cоммунитй Cоллегедаги хоналардан бирининг Торонтода қурилган бир хил кўчирмаси саналади[4].

Тҳе Бостон Публиc Гарденъда (ўзбекча: Бостон жамоат боғи) Wилл ва Сеан ўтириб суҳбатлашган ўриндиққа 2014-йилда Wиллиамснинг вафотидан сўнг абадий хотира қўнимгоҳи мақоми берилган[5].

Филмдан ташқари

Гоод Wилл Ҳунтинг шон-шуҳрат келтирган актёрлар ва филм ссенарийси муаллифлари Матт Дамон ҳамда Бен Аффлеcк илк бор 1980-йилларда дўстлашиб қолишган. Бунга ҳар икки актёрнинг онаси сабаб бўлган. Шу вақтда Дамон 10, Аффлеcк эса 8 ёшда бўлган.

Икки дўст Массачусетцда, бир-биридан унча узоқ бўлмаган жойларда истиқомат қилган[6].

Ролларда

Мукофот ва номинациялар

Мукофотлар

Иккинчи пландаги энг яхши актёр — Робин Wиллиамс

Энг яхши оригинал ссенарий — Матт Дамон ва Бен Аффлеcк

  • 1998-йил — Берлин кинофестивали

Ажойиб ҳиссаси учун кумуш айиқ — Матт Дамон

  • 1998-йил — Эуропеан Филм Аwардс мукофоти

Жаҳон кинематографиясига қўшилган улкан европа ҳиссаси — Стеллан Скарсгåрд

Энг яхши бадиий филм ссенарийси — Матт Дамон ва Бен Аффлеcк

  • 1997-йил — Натионал Боард оф Ревиэw мукофоти

Кинематографияга қўшган алоҳида ҳиссаси учун — Матт Дамон ва Бен Аффлеcк

Номинациялар

Йилнинг энг яхши филми — Лаwренcе Бендер

Энг яхши актёр — Матт Дамон

Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Минниэ Дривер

Энг яхши режиссор — Гус Ван Сант

Энг яхши қўшиқ — Эллиотт Смитҳ (Мисс Мисерй)

Энг яхши мусиқа — Даннй Элфман

Энг яхши монтаж — Пиэтро Сcалиа

  • 1998-йил — Берлин кинофестивали

„Олтин айиқ“ — Гус Ван Сант

Энг яхши филм (драма)

Энг яхши драма актёри — Матт Дамон

Иккинчи пландаги энг яхши актёр — Робин Wиллиамс

  • 1998-йил — Америка режиссорлар Гилдияси мукофоти

Буюк режиссорлик ҳиссаси учун — Гус Ван Сант

  • 1998-йил — Америка ссенарийнавислар Гилдияси мукофоти

Энг яхши оригинал ссенарий — Матт Дамон ва Бен Аффлеcк

Фикр ва муносабатлар

Роттен Томатоэс агрегатор веб-сайтида филм 81 та танқидий шарҳ асосида 98 % рейтингга эга бўлиб, ўртача 10дан 8 баллга эга[7]. Метаcритиc сайтидаги 28 та шарҳ асосида филмга 100 баллдан 70 балл берилган[8].

Манбалар