Гоогле Плай Сторе (шунчаки — Плай Сторе ёки — Плай Маркет номи фойдаланилади; собиқ номи — Андроид Маркет) — иловалар дўкони, шунингдек Гоогле ширкатидан ўйинлар, китоблар, мусиқа ва филмлар дўкони, учинчи томон компанияларига, Андроид операцион тизимли қурилмалар эгаларига турли иловаларни ўрнатиш ва сотиб олиш таклиф қилиш имконини беради. Иловаларни нашр қилиш имконини берувчи дастурчи аккаунти 25 доллар туради[1]. Пуллик иловалар барча мамлакатлардаги дастурчилар нашр этолмайди.

Гоогле Плай
Ишлаб чиқувчиГоогле
Чиқарилган сана22 октабр 2008-йил
Операцион тизимАндроид, МИУИ
ЛицензияПроприэт
Вебсайт:плай.гоогле.cом

Гоогле Плай орқали юклаб олинадиган дастурлар пуллик ёки бепул бўлиши мумкин. Иловаларни Андроид қурилмага тўғридан тўғри Гоогле Плай Сторе мобил иловаси орқали ёки иловани Гоогле Плай вебсайтидан қурилмага юклаб олиш орақли ўрнатиш мумкин. Иловалар қурилма имкониятларидан фойдаланадиган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ҳаракат билан боғлиқ ўйинлар учун қурилманинг ҳаракат сенсорларидан ёки онлайн видео қўнғироқлар учун телефоннинг олд камерасидан фойдаланиши мумкин. Гоогле Плай дўконида 2016-йилда 82 миллиарддан ортиқ иловалар юклаб олинган ва 2017-йилда 3,5 миллиондан ортиқ иловалар чоп этилган бўлса, иловалар тозаланганидан кейин бу кўрсаткич яна 3 миллиондан ошди[2].

Таркиби

Андроид иловалар

Map of global availability of Google Play
Глобал аваилабилитй оф Гоогле Плай

2017-йилга келиб Гоогле Плай 3,5 миллиондан ортиқ Андроид иловаларини тақдим этди[3][4]. Гоогле кўплаб иловаларни Гоогле Плай дўконидан тозалагандан сўнг, иловалар сони яна 3 миллиондан ортди. 2017-йил ҳолатига кўра, 150 дан ортиқ мамлакатлардаги дастурчилар Гоогле Плайга яратган иловаларини юклашлари мумкин, аммо ҳаммаси ҳам сотувчи сифатида рўйхатдан ўта олмайдилар. Дастурчилар дастур нархининг 85 фоизини олади, қолган 15 фоизи эса етказиб берган ҳамкор ва операцион тўловларга кетади. Гоогле Плай дастурчиларга иловаларнинг дастлабки версияларини алфа ёки бета синовлари учун танланган фойдаланувчилар гуруҳига чиқариш имконини беради. Бу эса ҳали ҳақиқий тақдимот олдидан иловадаги хато ва камчиликларни кўриш ва тузатиш имкони дегани. Фойдаланувчилар маълум иловалар (филмлар, мусиқа, китоблар ва ўйинлар) дўконга чиқарилиши биланоқ уларни етказиб бериш учун олдиндан буюртма беришлари мумкин[5]. Баъзи тармоқ операторлари Гоогле Плай харидлари учун ҳисоб-китобларни таклиф қилишади, бу эса фойдаланувчиларга кредит карталари билан эмас, балки телефон ҳисобидаги ойлик тўловлар билан тўлаш имконини беради. Фойдаланувчилар харид қилганларидан кейин 48 соат ичида пулни қайтаришни талаб қилишлари мумкин[6].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳоw то усе тҳе Плай Cонсоле — Плай Cонсоле Ҳелп“. 2020-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-октябр.
  2. ↑ „Нумбер оф Андроид апплиcатионс он тҳе Гоогле Плай сторе“ (эн). аппбраин.cом. 2017-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  3. ↑ „Нумбер оф Гоогле Плай Сторе аппс 2017 | Статистиc“ (эн). Статиста. 2020-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-январ.
  4. ↑ „Нумбер оф Андроид апплиcатионс“. АппБраин (2017-йил 9-феврал). 2017-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-феврал.
  5. ↑ „Ҳоw то усе а Гоогле Плай гифт cард“. Андроид Cентрал (2019-йил 5-феврал). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июн.
  6. ↑ „Тwо Еарс Латер, Гоогле Плай Суппорт Доcс Аcкноwледге 48-Ҳоур Рефунд Wиндоw“ (эн-УС). Андроид Полиcе (2016-йил 2-июн). 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июн.