Гоплитлар (ҳоплитаи) — Юнонистондаги оғир қуролланган пиёда аскарлар (мил. ав. В—ИВ асрлар). Улар узун найза, калта қилич билан қуролланиб, қалқон, дубулға ва совут кийишган. Гоплитлар 8 қатордан 25 қаторгача саф тортиб жипс ҳолда жангга отланганлар. Жанг пайтида олдинги икки қатор жанг қилгач, орқадаги қаторлар олдингиларни сиқиб турган ва сафдан чиққанларнинг ўрнини тўлдирган. Гоплитлар ўрта мулкдорлар бўлиб, ўз ҳисобларидан қуролланганлар. Миллоддан аввалги ИВ асрда ўрта мулкдорларнинг хонавайрон бўлиши туфайли гоплитлар ўз аҳамиятини йўқотиб, аста-секин ёлланма аскарлар билан алмаштирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил