Goratsiy

Гораций [тўлиқ исми Квинт Гораций Флакк (Қуинтус Ҳоратиус Флаccус)] (мил. ав. 65.8.12, Венузий — мил.ав. 8, Рим) — Рим шоири. Озод қилинтан қул оиласида туғилган. Республикачиларга хайрихоқ бўлган. Фуқаролар уруши (мил. ав. 42 йил)да республикачилар мағлубиятга учрагач, империя билан келишувчилик йўлига ўтган. "Нақаротлар", "Сатиралар", "Қасидалар", "Номалар" тўпламлари билан ўша давр шеъриятини янги жанр ва янги шеърий ўлчовлар билан бойитган. Уч мактубдан иборат "Номалар" китоби "Шеърият илми" номи билан ҳам машҳур. Бу асар Буалонинг "Шеърий санъати"га асос бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Горацийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |