Гордион — Фригия давлатининг қадимги пойтахти (Сангария дарёсининг ўнг қирғоғида, Туркиянинг Беби қишлоғи яқинида). Археологик қазишлар натижасида ундан милоддан аввалги ВИИ—В-асрларга оид тош ва хом ғиштдан ишланган мудофаа деворлари, турар жойлар, жуда кўп маиший буюмлар, қабристон топилган. Г.дан топилган мозор қўрғонлар қад. скифларникига ўхшаш бўлган. Гордион милоддан аввалги ВИИ-асрда киммерийлар томонидан вайрон қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил