Gordiy Sablukov
Гордий Семёнович Саблуков (1804, Уфа яқинида — 1880.29.1, Қозон) — рус шарқшуноси. Руҳоний оиласида туғилган. Оренбург диний семинарияси (1826) ва Москва диний академияси (1830)ни тугатган. Саблуков Саратов диний семинарияси (1830—49) ҳамда Шарқ ва классик тиллар бўйича Қозон диний академияси (1849—1862)да ўқитувчи. Саблуков Волгабўйи, қипчоклар ва Олтин Ўрда тарихи, нумизматикаси, археологияси, этнографиясига оид асарлар муаллифи. Қуръонни араб тилидан рус тилига таржима қилган ва нашр эттирган (1878). Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“ асарини русчага таржима қилган, 1906-йилда Қозонда чоп этилган.
Манбалар
- Приложение к переводу Корана, Казан, 1879, 1898.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |