Gorelka
Qiyofa
Горелка (русча) — газ, кўмир кукуни, мазут ва б.ни кислород (ҳаво) билан аралаштириб ёқиш учун мўлжалланган мослама. Хонадонлар ва умумий овқатланиш корхоналарида ишлатиладиган газ плитаси горелкаси, лабораторияда газ горелкаси, қирқиш, пайвандлаш, буғ қозонлари ва печ горелкалари бўлади. Лаборатёрия газ горелкаси лабораторияда тажрибалар ўтказиш; қирқиш горелкаси металл ва қотишмаларни кислород алангасида қирқиш учун қўлланади. Пайвандлаш горелкалари инжекторли ва инжекторсиз бўлиб, металл трубалар ва конструксияларни пайвандлашда ишлатилади. Буғ қозонларида 8-10 та ва ундан кўп горелка бўлади. Улар ўчоқ камерасига ўрнатилади. Печ горелкалари, баъзан, ўтга чидамли ғиштлардан ясалади (масалан, мартен печида шундай горелка ишлатилган).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |