Gorgippiya

Горгиппия (юн. қорҳиппиа) — қад. шаҳар, синдлар пойтахти (мил. ав. 4— мил. ИИИ асрлар), Қора денгизнинг шарқий қирғоғи (ҳоз. Краснодар ўлкасидаги Анапа ш.нинг ўрни)да жойлашган. Боспор подшолигига қўшиб олингач (мил. ав. ИВ аср боши), шаҳар ҳокими Горгипп шарафига шу ном билан аталган. Г. Боспорнинг йирик савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган. Шаҳарда синдлар ва скифлар бирга яшаганлар. Мамлакат хўжалигини ифодаловчи тасвирлар (буғдой и, бошоқ, от) туширилган тангалар зарб қилинган. Г.да топилган қимматли ёдгорликлардан бири маҳаллий безакли юнон кийимида тасвирланган подшо Неоклиннинг мармар ҳайкалидир (яна қ. Синдика).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |