Гори (грузинча: გორი) — Грузиядаги энг қадимги шаҳарлардан, Катта Лиахви ва Кура дарёларининг қўшилиш жойида, 588 м баландликда. Тбилисидан 76 км. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 48 143 кишидан зиёд (2014). Ип газлама комбинати, приборсозлик, шпалларга чиришдан сақлайдиган модда сингдирадиган заводлар, мева ва сабзавот консервалаш, вино заводлари, гўшт комбинати, иқтисодиёт институти, тарих-этнография музейи, Иосиф Сталиннинг уй-музейи бор. Солномаларда ВИИ аср бошларидан тилга олинган. Гориссихе ўрта аср қалъаси ҳаробалари сақланган. Гори атрофида Горижвари балнеология курорти бор. 1260-йил декабрда Горида грузинлар билан мўғуллар ўртасида катта жанг бўлган.

Гори

грузинча: გორი
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
41°58′37″Н 44°06′09″Э / 41.97694°Н 44.10250°Э / 41.97694; 44.10250{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге
Мамлакат Грузия
Вилоят Шида-Картли
Мунисипалитет Гори мунисипалитети
Майдон 16.85 км2 (6.51 кв ми)
Маркази баландлиги 588 м
Аҳолиси
 (2014)
48 143[1]
Вақт минтақаси УТC+4
Gori xaritada
Gori
Гори

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „მოსახლეობის საყოველთაო აღწერა 2014“. საქართველოს სტატისტიკის ეროვნული სამსახური (ნოემბერი 2014). Қаралди: 26 ივლისი 2016.

Ҳаволалар