Gorillaz
Гориллаз – 1998-йилда Лондонда бастакор Дамон Албарн ва рассом Жамиэ Ҳеwлетт томонидан яратилган инглиз виртуал мусиқа гуруҳи. Гуруҳ асосан тўртта тўқима аъзодан иборат: 2-Д (вокал, клавиатура), Мурдоc Ниccалс (бас, гитара), Ноодле (гитара, клавиатура, вокал) ва Руссел Ҳоббс (барабан). Уларнинг олами мусиқа видеолари, суҳбатлар, комикслар ва қисқа мултфилмлар каби турли оммавий ахборот воситаларида намойиш этилади[1]. Гориллаз мусиқаси кенг доирадаги мусиқачилар ва таниқли ижрочилар билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, Албарн ягона доимий мусиқа яратувчиси ҳисобланади.
Гориллаз | |
|---|---|
|
| |
| Келиб чиқиши | Лондон, Англия |
| Аъзолар | |
| Собиқ аъзолар | |
Гориллаз билан Албарн ўзининг Блур гуруҳига хос бўлган Бритпоп услубидан воз кечиб, ҳип-ҳоп, электрон ва жаҳон мусиқаси каби турли хил мусиқий йўналишларда ижод қилди[2]. Гуруҳнинг 2001-йилдаги дебют албоми „Гориллаз“, дуб, лотин ва панк жанрларида айтилган бўлиб, Буюк Британияда уч карра ва Европада икки карра Платина мукофотига эришди. Албом сотувлари муваффақияти Cлинт Эастwоод номли бош синглнинг машҳурлигига боғлиқ эди[3]. Уларнинг иккинчи студиявий албоми „Демон Дайс“ (2005-йил) Буюк Британияда олти карра платина, АҚСҲда икки карра платина мукофотига сазовор бўлди ҳамда „Феэл Гоод Инc.“ номли муваффақиятли бош синглни, шунингдек „ДАРЕ,“ „Диртй Ҳаррй“ ва „Эл Маñана“ каби бошқа ҳит қўшиқларни дунёга келтирди. Гуруҳнинг учинчи албоми – „Пластиc Беач“ (2010-йил) экологик мавзуларни, синт-поп элементларини ўз ичига олган ва Боббй Wомаcк, Лоу Реэд ва Литтле Драгон каби кўплаб таниқли ижрочилар қатнашган[4][5][6][7]. Уларнинг тўртинчи албоми „Тҳе Фалл“ – сафар давомида (асосан Деймон Албарннинг иПад қурилмасида) „Эсcапе то Пластиc Беач“ гастролида ёзиб олинган ва 2010-йил 25-декабрда премера қилинган.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=ҲйҲНуВаЗЖ-к
- ↑ Wеҳнер, Cйcлоне (Април 2017). „Гориллаз – 'Ҳуманз'“. Мусиc Феэдс. 21 Април 2022да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 19 Новембер 2017.
- ↑ „Аwард – бпи – Гориллаз – Демон Дайс“. Бритиш Пҳонограпҳиc Индустрй (2006-йил 24-феврал). 2022-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
- ↑ „Голд & Платинум – Гориллаз – Демон Дайс“. Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа. 2022-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
- ↑ „ЭМИ Мусиc эарнс 54 Граммй номинатионс“. ЭМИ (2005-йил 8-декабр). 2009-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-июн.
- ↑ „ЭМИ Мусиc Публишинг Wинс Биг ат тҳе Граммйс!“. ЭМИ (2006-йил 14-феврал). 2010-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 17-январ.
- ↑ Дунcан, Cонрад „Албум Ревиэw: Гориллаз – Тҳе Ноw Ноw“. Дроwнед ин Соунд (2018-йил 26-июн). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-июн.