Горио ота(асл франсузча номи Ле Пèре Гориот) – улуғ фаранг адиби Оноре де Балзакнинг 1835-йил ёзилган ва 90 дан ошиқ романдан иборат „Инсоният комедияси“ силсиласининг „Инсоний этюдлар“ бўлимига киритилган романи.

Горио Ота

1835-йил франсуз тилидаги илк нашри
Асл номи Ҳоноре де Балзаc
Муаллиф(лар) Оноре де Балзак
Муҳаррир(лар) Қодир Мирмуҳаммедов
Таржимон(лар) Султон Муҳаммаджонов
Безовчи(лар) Э.Валиев
Муқова артист(лар)и М.Когоров
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил Ўзбек тили
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1835-йил
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1968-йил
Саҳифалар сони 292 бет

„Горио ота“ роман воқеалари 1819-йил Парижда; Бурбонлар Реставрасия даврида содир бўлади. Буржуазия дунёсининг қонунлари шафқациз. Бу жамиятда одамнинг қадри-қиммати қанча даромад келтиришига қараб белгиланади.

Горио ота капиталист бўлганда ҳамма унга хушомад қиларди, давлат, бойлик қўлдан кетиб, у майда буржуа даражасига тушиб қолгач, ҳамма уни унутади. Горио азоб-уқубатда ўлиб кетади, ҳатто қизлари ҳам оталарининг ўлимига келмайди. Ёзувчи „Горио ота“ романида оиланинг барбод бўлишини, инсоннинг энг эзгу ҳис-туйғуларининг секин-аста емирилишини кўрсатади.

Роман марказида асосий уч қаҳрамон: қизларини жонидан ҳам ортиқ севувчи Горио ота, жиноятчи Вотрен ва ёш ҳуқуқшунос талаба Эген де Растиняк туради [1].

Манбалар

  1. ↑ Ҳунт, п. 95; Броокс (1998), п. их; Канес, п. 9.